Халқимиз севиб истеъмол қиладиган банан маҳсулоти мамлакатимизга асосан Ҳиндистон, Туркия ва Испания давлатларидан олиб келинади. Унинг таркибида калий, фосфор, темир, кальций ва бошқа минераллар мавжуд бўлиб, киши саломатлиги учун муҳим саналади.

Харажатларнинг ошиб кетиши маҳсулот таннархига таъсир қилади. Масалан, ҳар бир кўчат четдан экспорт қилинса донаси 3,5-4 долларгача нархланмоқда. Шу сабабли маҳаллий шароитга мос навларни кўпайтириш ишлари бошланган. Академик. М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти “Биотехнология” лабораториясида инвитро шароитида банан кўчатларини кўпайтириш бошланди.  

Мазкур лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар институт олимлари, яъни қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдураҳмон Аллаяров ва таянч докторанти Фахриддин Бўронов томонидан олиб бориляпти. Саъй-ҳаракатлар натижасида охирги 1 йил давомида 2 минг дона асли Ҳиндистонда ўсувчи банан кўчатлари етиштирилиб, жойларга етказиб берилди. Шу билан бирга, ўсимлик ривожланиши учун ердан олувчи озуқалари жамлаган махсус витаминлар ҳам тайёрланди. Бир йиллик банан ўртача 35-45 килограммгача ҳосил бериб, 360-400 донагача мева тугади. Шуни эътиборга олиб 2025-2028 йилларда Ўзбекистон бўйича йирик банан етиштирувчи кластерларга кўчатлар етказиб бериш режалаштирилган.  

Дунёда йилига 113 миллион 212 минг 452 тонна банан етиштирилади. Жумладан, энг йирик банан ишлаб чиқарувчи Ҳиндистон йилига 29 миллион 124 минг тоннагача ҳосил олади. Иккинчи ўринда Хитой давлати бўлиб йилига 13 миллион 324 минг 337 тонна маҳсулот етиштиради. Келажакда Ўзбекистонда ҳам шундай натижаларни қайд этиш имкониятлари пайдо бўлмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банан кўчатлари ўзимизда етиштирилади