“Балкан” турнирида боксчи қизларимиз ғолиб
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида ўтказилган XIII "Балкан" халқаро турнири мамлакатимиз спортчилари учун муваффақиятли якунланди.
Мазкур нуфузли мусобақада Элшод Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалига мушарраф бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Юртимизнинг истеъдодли боксчи қизларидан Азиза Ёқубова ва Мавлуда Мавлонова олтин, Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Нигина Ўктамова, Хадичабону Абдуллаева, Навбаҳор Ҳамидова кумуш, Ситора Турдибекова эса бронза медалларига эга чиққанлиги ўзига хос воқелик бўлди.
Яна бир эътиборли ҳолат. Мазкур турнирда ҳакам сифатида фаолият юритган ҳамюртимиз Шайхназар Каримов мусобақанинг энг яхши ҳакамлари сифатида қайд этилди.
Т.Рўзиев, ЎзА