“Бухоро балиқ овлаш ва овчилик” ҳамжамияти ташаббуси билан балиқ ресурсларини тиклаш акцияси ўтказилди.

Тадбирда шаҳарликлар ҳамда бошқа ҳудудлардан келган фуқаролар иштирокида Бухоро вилоятидаги сув ҳавзаларга жами 80 000 дан ортиқ сазан ва карп балиқлари қўйилди. Шундан 10 000 дона балиқ “Дилшод ва Шерзод” балиқ хўжалиги томонидан туҳфа сифатида тақдим этилди.

Балиқ қўйиш ишлари икки босқичда ва икки ҳудудда амалга оширилди. Хусусан, Тўдакўл сув ҳавзасида бўлиб ўтган босқичда маҳаллий балиқчилар ҳам фаол иштирок этди. Мазкур экологик ташаббус ижтимоий бирдамлик намунасига айланди. 14 миллион сўмлик хайрия маблағлари аҳолининг ўз ихтиёри билан тўпланди ва тадбирни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнади.

Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади сув биоресурсларини тиклаш, балиқ овлаш муҳитини соғломлаштириш ҳамда экотуризм имкониятларини кенгайтиришдир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқлар сув ҳавзаларга қўйилди