АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан Балиқчилик илмий маркази, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда “Балиқчилик асослари – лойиҳаларни режалаштириш ва ҳаётга тадбиқ қилиш” мавзуида тренинг ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида балиқчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, балиқчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳага ер ва сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда интенсив технологияларни кенг жорий этиш бўйича балиқчилик лойиҳаларни шакллантириш топшириғи берилган. 
Мазкур қарор ижроси доирасида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда USAID нинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик асосида ҳудудларда туркум тренинглар ташкил этиш режалаштирилган. Уч кун давом этган тадбирда балиқчилик корхоналари, талабалар ҳамда олий ўқув юртлари ўқитувчилари иштирок этди. Тренинглар Хоразм вилоятидаги “Уммон балиқ”, Қорақалпоғистон Республикасининг “Антиқа” ҳамда “Қорақалпоқсаноат” балиқчилик хўжаликларида соҳа мутахассислари, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари иштирокида бўлиб ўтди. 
Тренинг сўнгида уч кун давомида лойиҳа мутахасисслари амалий тавсиялар бериш ҳамда лойиҳа билан ҳамкорликда ишлашга жалб қилиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган қатор билиқчилик хўжаликлари фаолияти билан танишди ва уларнинг эҳтиёжлари ўрганилди.
Таъкидланганидек, Оролбўйи минтақаси Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олиб, Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик ва иқтисодий муаммолардан азият чекмоқда. Сув танқислиги, тупроқ шўрланиш даражасининг юқорилиги ҳамда қум бўронлари қишлоқ хўжалиги секторига салбий таъсир ўтказиб, бунинг натижасида, маҳаллий аҳоли даромаднинг янги манбаларига эҳтиёж сезмоқда. 
Беш йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат кўрсаткичини ошириш, аёллар ва ёшларни қамраб олиш, таълим муассасаларининг фаолиятини хусусий сектор талабларига мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсий қарор ва чора-тадбирларнинг жорий этилишига кўмаклашишга қаратилади.

[gallery-6566]

Довуд Абибуллаев, 
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқчилик ривожида самарали ҳамкорлик