Етти хазинанинг бири ҳисобланган балиқчилик тармоғини ривожлантиришга қишлоқ хўжалигининг муҳим даромадли йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Наманган вилоятининг етакчи ҳудудлари Учқўрғон ва Норин туманларида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, икки дарё оралиғида, қулай географик манзилда жойлашган Норин туманидаги “Fishville Norin” масъулияти чекланган жамият томонидан давлат хусусий шериклик асосида интенсив усулда форель балиқлари етиштириш лойиҳасининг навбатдаги учинчи босқичи, яъни тик қудуқда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Мазкур бизнес лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, йилига уч тонна форель балиқ етиштириш ва 60 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу масканда бўлиб, тадбиркорнинг янги лойиҳалари билан танишиб, зарур тавсияларни берди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқчилик даромадли соҳа