Андижон вилоятида 2021 йилнинг биринчи ярмида жами 3 минг 544 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилди.

Вилоятда кейинги йилларда балиқчиликни ривожлантириш, айниқса, интенсив усулда балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ўнлаб янги-янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, биргина Улуғнор туманида ўтган йили умумий қиймати қарийб 100 миллиард сўмга тенг 52 та лойиҳа амалга оширилиб, Улуғнор интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича намунали туманга айлантирилди.

Балиқ етиштириш бўйича бошқа туманларда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 510 тонна кўп балиқ тайёрланиб, ишлаб чиқариш ҳажми 117 фоизга ортган.

Жорий йил якунигача вилоятда яна 25 минг тонна балиқ етиштирилиши кўзда тутилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ етиштириш ривожланмоқда