Балиқчиликни ривожлантириш жуда муҳим

Корхонада махсус инкубацион банкалар мавжуд бўлиб, уларда 300 мингта майда балиқлар сақланмоқда.
Бухоро туманидаги балиқ саноат корхонаси ҳавзаларида 200 мингдан ортиқ балиқ чавоқлари ташланиб, ушбу ҳавзалардан куз фаслининг ўрталарига бориб 200 тонна балиқ маҳсулоти олиниши режалаштирилмоқда.
Корхонада махсус инкубацион банкалар мавжуд бўлиб, уларда 300 мингта майда балиқлар сақланмоқда.
Ҳозирда 20 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Олинаётган даромад ҳисобидан яқинда балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Шу билан бирга хўжаликда балиқлар учун омихта ем тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.
Туман ҳокими Қаҳрамон Дўстов тумандаги балиқ саноат корхонасида бўлиб, у ерда интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш, тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотларини аҳолига етказиб бериш борасидаги ишлар билан танишди.
Туман раҳбари ҳудудда балиқчиликни янада юқори босқичга кўтариш, корхона фаолиятини кенгайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш каби масалаларда фикр алмашди. Мавжуд муаммолар жойида бартараф этилди.

