БАХТИЁРЛИК НАШИДАСИ: ҳар кунда ҳикмат бор...
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлигида, шунингдек, турли ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган тажрибали, изланувчан, ҳудуд ривожи учун бор куч ва имкониятини сафарбар этиб келаётган 7 раҳбар ва ходимга ҳокимлик томонидан хизмат уйлари топширилди.

– Оиламизга 2 хонали янги уй ажратилганидан беҳад хурсандмиз, – дейди шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Аброр Ғуломов. – Икки фарзандимиз бор. Бугун қувончимиз чексиз. Ана шундай юксак ишонч ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз.
Замонавий шаҳарсозлик ва бинокорлик талабларига тўла мос, табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатда бунёд этилган мазкур уйлар барча шарт-шароит ва қулайликларга эга.
Шаҳар ҳаётига доир яна бир янгилик.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция туннеллари ўрнатилмоқда.
Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилишича, дезинфекция туннеллари шаҳар ҳокимлиги, деҳқон бозори ҳамда бошқа йирик савдо мажмуалари кириш жойларига ўрнатилган.
Мазкур туннеллардан ўтган фуқаролар автоматик дезинфекция қилинади. Санитария-гигиена хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу каби туннелларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.