ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан Буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда вилоятдаги ИИБ, Қўриқлаш, Миллий гвардия, ФВБ, Божхона бошқармалари, Жанубий оператив қўмондонлиги ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг иштирокчиларидан ташкил топган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Соҳибқирон ҳаёти ва “Темур тузуклари” асари асосида тузилган саволлар асосида жамоаларнинг билими синовдан ўтказилди. 

Қизғин ва ўзаро баҳс-мунозарага бой тарзда кечган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1-ўрин Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси жамоасига насиб этди. Вилоят Божхона бошқармаси жамоаси иккинчи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-22727]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳсларда Соҳибқирон ҳаёти ёдга олинди