Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Мусобақанинг аралаш жанг санъати бўйича баҳсларида 50 кг. вазн тоифасида иштирок этган Аваз Анваров финалда қозоғистонлик Санжар Иманғалини мағлуб этиб, III Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Шунингдек, –55 кг. вазн тоифаси финал баҳсида иштирок этган Иброҳим Ботиров кумуш медални қўлга киритди.
Таэквондо WT беллашувларининг –73 кг вазн тоифасида Аҳаджон Мухторов ва –55 кило оғирликда Рухшонахон Рашванова олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 9 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА