Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими ташаббуси билан "Бир кўча–бир маҳсулот" тамойили асосида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган Баҳор маҳалласидаги Ёшлар кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларига пресс-тур ташкил этилди.

– Мазкур ташаббус маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш ва нафақат маҳалла, шаҳар иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди,—дейди пресс-турда иштирок этган Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлинмаси раиси Азизбек Аҳмедов.–"Бир кўча–бир маҳсулот" тамойили асосида маҳалланинг Ёшлар кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли хонадонларида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш, бошқа кўчаларда бошқа фаолият турлари йўлга қўйилгани аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишга, ишсизликни қисқартиришга, кичик бизнесни ривожлантиришга хизмат қиляпти. 

3890 нафар аҳоли истиқомат қилаётган Баҳор маҳалласи аҳолисининг драйвер соҳаси чорвачилик, паррандачилик, томорқачилик, боғдорчилик, иссиқхоначилик йўналиши бўлган бўлса, энди улар қаторига тикувчилик, мебелчилик, қандолатчилик, новвойчилик йўналишлари ҳам кирган. Бундан ташқари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам бирмунча ривожланган. Ўтган йили ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган аҳоли сони 141 нафарни ташкил этган бўлса, "Бир кўча– бир маҳсулот" тамойили асосида ишнинг йўлга қўйилиши натижасида ана шу фуқаролардан 70 нафари реестрдан чиқарилди. Бугунги кунда қолган фуқароларни реестрдан чиқариш бўйича ишлар олиб бориляпти. Қувонарлиси, маҳаллада томорқачилик соҳаси анча ривожланган. Томорқаси бор 613 та хонадондан 514 таси томорқачиликни йўлга қуйиб, тўқсонбостига саримсоқ пиёз, исмалоқ, кўкат маҳсулоти, кўчат, булғор қалампири, помидор, бодринг, карам, бақлажон каби маҳсулотларни етиштирса, 22 та хонадон соҳиблари иссиқхоначилик фаолияти билан шуғулланяпти. Энг асосийси, томорқачилик ва бошқа касб ортидан дастурхонлари тўкин, рўзғорлари обод бўлиб, даромади ошяпти.

[gallery-22114]

Пресс-турнинг дастлабки манзили Ёшлар кўчасидаги Шуҳрат Ҳасанов хонадонидаги "Шуҳрат-Мебель" ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Мазкур оилавий корхона 2019 йилда мебель ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаб, дастлаб сандиқ, ошхона ва меҳмонхона учун мебель жиҳозларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ўша вақтларда 4-5 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда улар сони 20 дан ошиб кетди. Эътиборли жиҳати, тадбиркор фаолиятини кенгайтириш, дастгоҳ олиш учун молиявий муассасалардан молиявий кўмак олмай ўз маблағи ҳисобидан фаолиятини кенгайтирди. Бунинг натижасида қўшимча иш ўрни яратилди. Мебель маҳсулотини ишлаб чиқаришга қизиққан ёшлар ҳам ишли, ҳам касб- ҳунарли бўлгани иштирокчиларнинг эътиборини тортди.

Кейинги манзил шу кўчада жойлашган "Шаҳло-Мебель" оилавий корхонаси бўлди. Бу ерда 30 турга яқин мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, буюртмага қараб нафақат Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларига, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги истеъмолчиларга ҳам маҳсулот етказиб бериляпти. –Тўрт нафар фарзандим бор. Шодиёр нон ва нон маҳсулотлари, Алишер мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланса, Элёр шофёр, Санжар эса Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишлайди,–дейди меҳнат фахрийси Искандар бобо Зармасов.–Кичик ўғлим Алишер шу соҳага қизиққанлиги боис, 2019 йили Фарғона вилоятининг Фурқат туманига бориб, икки йил давомида мебель ясаш сир-асрорини ўрганиб, 2022 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйди. Ёшларимиз меҳнатидан ва озгина қийинчиликдан қўрқмай, бирон бир устага шогирд тушса ва шу касбни ўрганса, ўша касб ўзиники бўлиб қолади. Натижада улар ҳам уста бўлиб, ўғлим Алишер каби мустақил иш бошлаши мумкин. Чунки бунинг сир-асрори йўқ. Озгинагина қунт керак, холос. Устози ва бошқа усталардан эринмасдан ўрганса, ҳар қандай йигит ҳам бир- бир ярим йилда уста бўлади. Мен айтмоқчиманки, ҳар бир ишнинг бошланиши қийинроқ. Лекин ҳукуматимиз томонидан ёрдам бериляпти. Ана шу туфайли иш бошланишида 50 миллион сўм қарз олиб, бир йилдан сўнг кредит қарзлардан қутулди. Шунга яраша даромади ёмон эмас. Маҳалламизда истиқомат қилаётган қизларимиз, ўғилларимиз хонадонимизга келиб, касб сирини ўрганиб, ўз фаолиятларини бошлаган бўлса, ўғлим қўл остида ишлаётган 5 нафар устанинг қозони мебель ишлаб чиқариш корхонамиз ортидан қайнаб турибди.

Корхонага ламинат маҳсулотлар Янгиер шаҳридан келтирилса, қолган хомашё Тошкентдан, матрослар водийдан келтириляпти. Шунга яраша сифатга аҳамият қаратиляпти. Бу эса "Шаҳло-Мебель" оилавий корхонамизда ишлаб чиқарилаётган мебелларнинг харидоргир ва бозоргир бўлишига замин бўлмоқда.

Энг асосийси, "Бир кўча–бир маҳсулот" тамойили маҳалла аҳолисининг илғор ташаббусларини рўёбга чиқариш, кичик бизнесни ривожлантиришга ва иқтисодий ўсишга ёрдам беряпти. Бунга ОАВ вакиллари ўтказилган пресс-тур давомида гувоҳ бўлишди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-OvCy-IG1Kc" title="&quot;Bahorda&quot;da mebelь mahsulotlari ishlab chiqarilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Баҳор"да мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда (+видео)