Муносабат

Бугунги глобаллашув шароитида Марказий Осиё мамлакатлари барқарор ривожланиш йўлидан бориб, яхши қўшничилик, биродарлик руҳида самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. Ушбу кўп векторли, конструктив ислоҳотлар негизида минтақани иқтисодий тараққий эттиришдек манфаатли мақсадлар мужассам. 

Таъкидлаш жоизки, тарихий муштаракликлар сабабли Марказий Осиё халқларини буюк мақсадлар йўлида бирлаштиришда давлатларимиз раҳбарларининг бугунги прагматик, бағрикенглик сиёсати Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини институционал босқичга кўтармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 5 апрель куни юртимизга келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг давлат ташрифи давомида кўплаб соҳалар қатори туризмни институционал ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бу галги учрашувнинг Хоразм вилоятида ўтказилиши ҳам аслида ўзига хос алоҳида мазмунга эга бўлди. Айниқса, қадим Хиванинг Ичан-қалъа мажмуасидаги тарихий обидаларни, маданий объектларни зиёрат қилиш чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан гуманитар ва туризм алоқаларини ривожлантириш, ёшлар иштирокида маданият, таълим ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар ўтказиш икки халқни келажакда янада жипслаштиришига омил бўлиши алоҳида эътироф этилди.

Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистондан Қозоғистонга машина ва транспорт ускуналари, озиқ-овқат, саноат, кимё, турли тайёр маҳсулотлар ҳамда хизматлар экспорт қилинади. Қозоғистондан эса озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, дон ва ўсимлик мойлари, саноат, ноозиқ-овқат хомашё, минерал ёқилғи, машина ҳамда транспорт ускуналари, кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорт қилинади. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон жами экспорти таркибида асосан учинчи давлатларга етказиб бериладиган хомашё (минерал маҳсулотлар, рангли ва қимматбаҳо металлар ва бошқалар) катта улушни эгаллайди. Шу билан бирга, хомашё бўлмаган товар объектлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш, айниқса, ҳар икки давлат манфаатдор бўлган тайёр маҳсулотларни кўпайтириш истиқболлари даромадли иш ўринлари яратилишига замин бўлмоқда.

Икки мамлакатнинг тарихий иқтисодий динамикасига назар ташлайдиган бўлсак, аслида 1997 йил 2 июнда икки томонлама ҳукуматлараро эркин савдо шартномаси имзоланган. Бундан ташқари, 2011 йил 18 октябрда МДҲ Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим (ЭСХТБ) ратификация қилинган. Ўзбекистоннинг 2013 йил 31 майда МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни қўллаш тўғрисидаги протоколга қўшилиши икки мамлакат учун улкан иқтисодий манфаатлар олиб келди.

Ушбу ҳуқуқий асослар сўнгги йилларда икки давлатнинг савдо-иқтисодий муносабатларнинг ўсишига замин яратмоқда. Буни товар айирбошлашнинг сезиларли ўсишида, ўзаро манфаатли сармоявий ҳамкорликда, ҳудудлараро ва чегарадош алоқаларни интеграциялашда, илмий ва ишбилармон доираларнинг ҳамкорлигида кўриш мумкин.

2021-2022 йиллардаги географик яқинлик, яхши йўлга қўйилган инфратузилма мамлакатларимиз ўртасида эркин савдо режимини юзага келтирди. Жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган икки ва кўп томонлама битимлар асосида божхона тўловлари ва эркин савдо чекловларсиз амалга оширилиб келинмоқда. Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо-иқтисодий шерикларидан бўлиб, 2023 йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь февраль ойларида мамлакатда ташқи савдо айланмаси 9,9 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 940,3 миллион АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган. Пировардида Ўзбекистоннинг иқтисодий шериклари ўртасида кучли учликка қўшилиб, Қозоғистон 581 миллион доллар (5,9%) билан илгариламоқда. Жорий йил бошидан умумий товар айланмаси таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 166,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, 415,3 миллион долларлик товарлар импорти амалга оширилди.

Юксак мақсадларни кўзлаб ислоҳотлар олиб бораётган, аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил қиладиган улкан минтақа давлатлари барқарор тараққиётга эришишда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперациялари, таълим сифатини ошириш, академик алмашинувни интеграциялаштириш устувор аҳамият касб этишини қўллаб-қувватлайди.

Шу ўринда эътибор қиладиган бўлсак, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида олий таълим соҳаси янги босқичда халқаро форматда тараққий этмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 мартда имзолаган «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тарихий аҳамиятга эга бўлди. Мазкур қарорга асосан икки давлат ўртасида олий таълим ва кейинги таълим соҳасини халқаро андозаларда ривожлантириш тўғрисидаги битим кучга кирган. Ўзбекистон-Қозоғистон фан-таълимининг интеграциялашуви ва ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун мамлакатимизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ваколатли орган этиб белгиланган. 

Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик бугун икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт логистика йўналишларини жадал ривожлантириш, тармоқлар ва соҳаларни кадрлар билан таъминлашга асос бўлмоқда. 

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда қозоқ тили ва адабиёти, Қозоғистонда эса ўзбек тили ва адабиётини ўқитишни йўлга қўйишни ҳам ўз ичига олган. Шунингдек, таълим, илм-фан соҳасидаги инновацион лойиҳалар амалга оширилади. Мамлакатлар ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш, индустриал лойиҳалар асосида қўшимча қиймат яратиш борасидаги истиқболли дастурлар қўллаб-қувватланади, конференция, семинар, маҳорат дарслари, олимпиадалар ташкил этилади, илмий тадқиқотлар олиб борилиб, тижоратлаштирилади.

Ўтган 7 йилда институционал ислоҳотларда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан 70 дан ортиқ университетлараро 230 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланиши назарий-амалий ҳамкорликларни жадаллаштирди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 6 та олий ўқув юртида қозоқ тили ва адабиёти йўналишларида кадрлар тайёрланмоқда. Хусусан, мазкур ОТМларда умумий ўрта мактаблар учун кадрлар тайёрланмоқда. Гулистон ва Қорақалпоқ давлат университетларида «Филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ тили» бакалавриат йўналишига ихтисослаштирилган. Тошкент давлат педагогика университети, НавГПИ, Нукус давлат педагогика институти ва Чирчиқ давлат педагогика университетида бакалавриатнинг она тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти йўналишларида 300 дан ортиқ қозоғистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.

Олий таълимда туризм соҳасини чуқур илмий тадқиқ қилиш, талаблар билим-кўникмасини амалиётга боғлаш ва туризм инфратузилмаларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириб бориш, глобал тармоқларда кенг тарғиб қилиш инновацион жозибадорликни оширишга асос бўлади. 

Улуғ мутасаввиф шоир Хожа Аҳмад Яссавий Ўрта Осиёдаги халқларни жамлаб, туркий тилли халқлар фахрига айланган, унинг қозоқ миллатига мансуб шогирдлари яссавия илмини ўрганиб, Ўзбекистон тупроғида мангу қўним топган. 

Азалдан бир очиқ осмон ости — заминда туғилиб, бир дарёдан сув ичиб яшаган эту тирноқ аждодларимиз доимо ўзаро бир-бирига ёрдам қўлини чўзиб келган, яхши-ёмон кунида елкадош бўлган.

Қардош қозоқ миллатини халқ сифатида бирлаштирган уч улуғ зотлардан бири, «Жети жарғи» қонунлар тўпламини тузган қозоқ элининг бош қозиларидан Тўлабий ҳам Тошкентда мангу қўним топган. Бу ҳам муқаддас заминимиз бир эканидан, икки халқ дўстлиги абадий эканидан далолат.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг икки мамлакат манфаатлари ва халқ фаровонлигини узоқ истиқболда кўзлаб олиб бораётган изчил, самимий дўстлик руҳидаги улкан ислоҳотлари яқин келажакда янада юқори натижалар бериши шубҳасиз. 

Шерзод ҚУРБОНОВ,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими, эксперт

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бағрикенглик сиёсати Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини институционал босқичга кўтармоқда