Aдабиёт орқали дунёнинг маълум бир халқ вакиллари ва уларнинг қадриятлари ҳақида билса бўлади.

Ўзбек адабиёти азалдан турли миллат вакилларининг ранг-баранглиги билан ажралиб турган ва бу унинг ноёблигидан далолат беради. Турли даврларда Мақсуд Шайхзода, Aлександр Файнберг, Раим Фарҳодий ва кўплаб адиблар ўзбек адабиёти ривожига ҳисса қўшиб келган. Бу истеъдодли шоир ва ёзувчилар бутун ижодини жонажон диёримиз – Ўзбекистонга бағишладилар.

Саховатли ўзбек заминида турли миллат вакиллари бунёдкорлик ишларини муваффақиятли давом эттирмоқда. Бугунги кунда аввалги авлод ўрнини ўзига хос қараш ва ёзиш услубига эга янги авлод эгалламоқда.

Aртём Горохов - ёзувчи, носир, публицист, "Герой поневоле", ("Қаҳрамон бўлишни хохламаган"), "Вирус", "В подарок смерть" ("Совғага ўлим"), "Крысы" ("Каламушлар"), "Свой среди чужих" ("Бегоналар орасидаги қадрдон"), "В петле" ("Сиртмоқ"), "Теодор Эловор", "Бэк-Флэш-Форвард" романлари муаллифи. У Чимён тоғлари этагидаги гидроэлектрик шаҳарчаси – Чирчиқдаги ўзбек маҳаллада вояга етди. Бу эса унга ўзбек тилини мукаммал ўрганиш, уни ўз она тилидек билиш имконини берди. Мактаб даврида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган халқаро адабиёт олимпиадасида қатнашиб, Артём Горохов қисқача наср танловида биринчи ўринни эгаллади. Сўнг мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга кирди ва юридик факультети бакалавр даражасини олди. Ҳозирда у Синергия университетида психология бўйича магистратурада таҳсил олмоқда ва Немис халқ университетлари ассоциацияси (DVV) филиалида фаолият юритмоқда.

A.Горохов етти романдан ташқари 100 дан ортиқ қисқача насрий асарлар ёзган, улар “Чирчиқ”, “Свой”, “Даракчи” даврий нашрларида ҳамда “Звезда Востока” журналида чоп этилган. Шунингдек, А.Горохов “Фуқаролик жамияти”, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Қалқон”, “Жамоатчилик фикри ва инсон ҳуқуқлари”, “Постда” нашрларида мамлакат ва жамият тараққиётига оид турли мавзудаги мақола ва шарҳлар муаллифидир. Ёзувчининг айрим ҳикоялари, жумладан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг дипломлари билан тақдирланган.

A.Горохов фаолият соҳаси адабиётдан йироқ бўлишига қарамай, у доимо китоб мутоалаа қилади, ижоддан тўхтамайди.

- Мен ўзимни сўз устаси деб ҳисобламайман, ҳеч қачон фикримни ифода этишни, гаплар тузишни ўрганмаганман, лекин доимо китоб ўқишга қизиққанман. Шу-шу менда ёзишга қизиқиш пайдо бўлди, – дейди A. Горохов. – Фантастикани яхши кўраман, айрим асарларим реализм жанрида ёзилган. Лекин мен учун асосийси ўзимни ҳаяжонга солаётган фикрлар, ғоялар, таассуротларни ўқувчига етказиш, уларни ўйлашга чорлаш. Асарларимни таҳрир қилишни ёқтирмайман, шунинг учун ҳатто 10 йил олдин ёзилган нарсаларни ҳам асл шаклида чоп эттираман. Ўшанда мен шундай фикрлаганман, шунинг учун бирор нарсани ўзгартиришга эҳтиёж йўқ деб ўйлайман.

Aртем Гороховнинг адабиёт ривожига қўшган ҳиссаси эътибордан четда қолмади. У халқаро ва республика адабий танловлари лауреати ва совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Рус адабиёти кенгаши қошида тузилган Ёш муаллифлар семинари раҳбари. Ижодий семинарнинг модератори сифатида A.Горохов ижодкор ёшлар билан мулоқотда бўлади.

– Ёш ижодкорлар ижтимоий тармоқларда ўтказилаётган барча танлов ва тадбирлардан хабардор, – дейди A.Горохов. – Ёшлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг расмий тадбирларида ҳам, АРТ-кафеларда ўтадиган норасмий учрашувларда ҳам қатнашишга интилади. Кекса авлод вакиллари эса бу борада анча консерватив. Пандемия даврида Рус адабиёти кенгаши карантин чекловлари туфайли онлайн форматда ташкил этилган Ёш муаллифлар семинарига асос солди. Ушбу мулоқот платформаси ҳали ҳам фаол ва онлайн учрашувлардан ташқари биз жонли тадбирларни ҳам ўтказиб келяпмиз.

2020 йилда Москвада A.Гороховнинг биринчи китоби — “Герой поневоле” фантастик романи нашр этилди. Ўша йили “Звезда Востока” журналида чоп этилган “Игра в открытую” романи ўқувчи ва танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди. Унинг асарлари чет элда ҳам нашр этилган: Aмериканинг "Чайка" адабий журналида муаллифнинг пьесаси ва Россиянинг "Лицсоты" журналида ҳикоялар тўплами нашр этилган.

Ўтган йили Aртём Горохов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Рус адабиёти кенгашини бошқара бошлади. Илгари бу ишни атоқли болалар шоири, марҳум Раим Фарҳодий бажариб келган.

– Ўзбекистонда рус тилидаги адабиёт ўзига хос тарихий-маданий ҳодисадир, – дейди A.Горохов. – Бу турли шароитларда юртимизда яшаб, ижод қилган жаҳонга машҳур адиблар туфайли вужудга келди. Ўзбекистонда рус тилидаги адабиётни сақлаб қолиш мақсадида ижодкор авлодлар давомийлигини таъминлаш, муаллифларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.  Турли тадбирларда рус тилида ижодга катта қизиқиш билдираётган ўзбек ёшларининг янги авлоди билан тез-тез мулоқот қиламан. Лекин яратилган асарларнинг бадиий савияси изчил юқори даражада бўлишининг ўзи етарли эмас. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қибрай туманида жойлашган “Дўрмон” номли ижод уйида ёзувчиларимиз дам олиш ва ижод қилишда давом этмоқда, вақти-вақти билан адабий кечалар ўтказилмоқда. Бир неча йилдирки, баҳор фаслида Кенгаш ташаббуси билан нафақат русийзабон ёзувчилар, балки бардлар, театр мухлислари, таржимонларни ҳам бирлаштирган “Дўрмон бахори” семинари ўтказиб келинмоқда. Ёш муаллифлар ўртасида ташкил этилган энг йирик тадбирлардан бири бу ҳар йили Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Зоминда 1997 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ёш ижодкорлар форуми”дир. Кенгаш ёш муаллифлар семинари иштирокчилари орасидан номзодларни танлаб олади. Ҳар йили ушбу форумда вакилларими иштирок этмоқда, - дейди ёзувчи. - Бўлимнинг энг фаол иштирокчиси “Менинг биринчи китобим” туркумида ўз китобини бепул нашр этиш имкониятига эга бўлади. Бизнинг асримизда одамлар интернетдан маълумот олишга одатланган, шунинг учун босма нашрларнинг тиражи аста-секин камайиб бормоқда. Бу тенденция нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда ҳам кузатилмоқда. Келгусида фарзандларимиз босма нашрларни қанчалик ўқиши номаълум. Умуман олганда, ҳаммамиз, айниқса, ёш авлод кам ўқиб, кам ёзаётганимиз салбий ҳолат. Қувонарлиси, мамлакатимизда болалар ва ёшларга мўлжалланган нашрлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда. “Тонг юлдузи” болалар газетаси, “Ёшлик” ёшлар журнали фаолияти давом этмоқда. Aгар бир мунча вақт олдин биз анъанавий қоғоз китобдан электрон китобга қисман ўтган бўлсак, энди аудиокитобга ўтиш тенденциясини кўришимиз мумкин. Ҳар куни соатлаб давом этувчи йўлдаги тиғизликлар сабаб, мен ҳам аудиокитобларни танлашга қарор қилдим. Ўз асарларимни профессионал китобхонлар ёрдамида овоз беришга ҳаракат қилдим. Интернетдаги баъзи миллиондан ортиқ обуначиларга эга каналлар орқали ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларни олиш ва шарҳларингизни бериш имконияти мавжуд. Aудио формат ўз ғояларингизни кенг тингловчиларга етказиш учун яхши имкониятдир.

A.Гороховнинг фикрича, халқлар ўртасидаги маданий алмашинувда асарлар таржимаси жуда муҳим. Ўзбекистонда бадиий таржимага катта эътибор берилмоқда. Кенгаш жаҳон адабиётининг энг сара асарларининг ўзбек тилига таржима қилинишини таъминлашга кўп вақт ва куч сарфлаб, ўз ҳиссасини қўшмоқда. Кўплаб ўзбек адибларининг асарлари инглиз, немис, турк, рус ва бошқа тилларга таржима қилиниб, хорижда нашр этилмоқда. Aртем Горохов эса бир неча йилдан бери бу жараёнда қатнашиб келмоқда. У ўзбек адибларининг асарларини рус тилига таржима қилади, таржималари аллақачон хорижий интернет нашрларида чоп этилган.

– Таржималар мен учун жуда қизиқарли ижодий фаолиятга айланди, бу худди кроссворд ечишдек завқ беради, ўз ижодингиз ва таржима ўртасидаги мувозанатни топиш муҳим, – дейди A.Горохов. – Асарларим ҳали таржима қилинмаган, лекин ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Кенгаш раҳбари сифатида асосий вазифам ёш қаламкашлар билан қизғин ишлаш, бадиий таржима соҳасини ривожлантириш, амалга оширилаётган ишлар ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилишдан иборат.

A.Горохов ўз асарларида турли мавзуларга тўхталиб ўтади. Сўнгги фантастик-детектив ҳикояси замонамизнинг энг долзарб мавзулардан бири - сунъий интеллект (СИ) ҳақида.

Лира Пиржанова,

 ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий таржима халқлар ўртасидаги маданий алмашинувда жуда муҳим аҳамиятга эга