Юрт келажаги, унинг тараққиёти ёш авлоднинг таълим-тарбиясига боғлиқ.

Шу маънода сўнгги йилларда юртимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам «Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган, яхлит ва узлуксиз тизим яратилади», деб таъкидлаган эди.

Айни шу узлуксизликни таъминлашда мактаб ва олий таълим муассасаси ўртасида ўрнатилажак ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан мактаб ва олий таълим муассасаси интеграцияси кенг йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 62-умутаълим мактаби ҳамда Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактаблари бириктирилди.

Ўтган ўқув йилида ушбу мактабларга ташрифлар, ташкил этилган ижодий учрашувлар давомида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқот олиб бордик. Мулоқот жараёнида олий таълим тизимининг бугунги ютуқлари, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик тўғрисида батафсил маълумот берилди. Институт мисолида бу ўзгаришларга гувоҳ бўлган ўқувчилар ва ота-оналарининг келажакка бўлган ишончи янада мустаҳкамланиб, сифатли таълимга бўлган эътибори янада ортди.

Мазкур ҳамкорлик самараси рақамларда ҳам ўз ифодасини топгани қувонарли ҳолат. Хусусан, ўтган ўқув йилида Оҳангарон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсатгичи 0 (ноль) фоизни ташкил этган бўлса, жорий ўқув йилида бу кўрсаткич 33,3 фоизни ташкил этмоқда. Нурафшон шаҳридаги 62-сонли умумтаълим мактабида эса бу кўрсатгич ўтган йилги 4,2 фоиздан 21,1 фоизга ошди.

Шу ўринда айтиш лозимки, ижодкор кадрнинг вояга етиши ўзига хос мураккаб жараён ҳисобланади. Яъни боланинг истеъдодини аниқлаш, уни сайқаллаш ҳамда кези келганда йўналиш бериш лозим. Хусусан, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаларида ҳам талабгорнинг истеъдодини аниқлаш ва уни вояга етказиш алоҳида ёндашувни талаб этади.

Шу маънода Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг асосий қисмини ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларининг битирувчилари ташкил этади. Чунки уларда ёшликдан санъат соҳасига оид дастлабки билим ва кўникмалар шаклланган бўлиб, касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларида айни шу жиҳатларини намоён эта олган ёшлар талабалик бахтига муяссар бўлади. Яъни касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларида бериладиган топшириқлар умумтаълим мактабларининг дастурларидан бир мунча мураккаб ҳисобланади.

Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда ҳамда юқоридаги фармон ижросини таъминлаш мақсадида институтда 2021/2021-ўқув йилидан эътиборан янги амалиёт жорий этилди. Унга кўра, институтимизнинг булғуси талабалари таҳсил олаётган Ўзбекистон Бадиий академнияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларига хизмат сафарлари уюштириб келмоқдамиз.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида жойлашган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларига бордик.

Ушбу ташрифларда бир қанча муҳим тадбирлар амалга оширилди. Дастлаб мактабнинг юқори синфларида таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашув ўтказдик ҳамда бугунги кунда юртимиздаги ислоҳотлар ва бунинг натижасида олий таълим таълим тизимидаги ўзгаришлар, хусусан, бадиий таълим тизими ривожи учун берилаётган эътибор ва ғамхўрлик, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ўқувчиларга институт ҳаёти ҳақида батафсилроқ маълумот бериш мақсадида дарс жараёнлари, иқтидорли талабалар ҳаёти, талабалар турар жойида яратилган шароитлар акс этган видеороликлар ҳам намойиш этилди.
 
Мазкур учрашувларда ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Мактаб ўқувчилари ўртасида «Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда» номли кўрик-танлов ўтказилиб, бу танлов ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ҳамда ҳар бир мактабда танловга улар томонидан 100 дан ортиқ ижодий иш тақдим этилди. Ғолиб ва совриндорлар институт томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, ташриф доирасида институтда фаолият олиб бораётган ҳамда ўз ижоди билан катта мувафаққиятларга эришиб келаётган ёш педагоглар томонидан ўқувчи- ёшлар учун маҳорат дарси ҳам ўтказилди. Унда дарс билан биргаликда ўқувчиларни қизиқтирган саволларига ҳам жавоб бериб борилди. Маҳорат дарсларига имкон қадар айни шу мактаб битирувчиси бўлган ва ўз маҳорати билан танилиб келаётган педагоглар жалб этилди. Бу эса мактаб ўқувчилари учун яна бир рағбат бўлиши шубҳасиздир.

Ўз ўрнида мазкур маҳорат дарсларида иштирок этган педагогларнинг ҳам келгуси фаолиятига бу омил ижобий таъсир ўтказади.

Мазкур хизмат сафарларида мактабларга ташриф билан чекланиб қолмасдан ҳудудларда фаолият юритаётган бадиий таълим ривожида муҳим аҳамият касб этувчи бир қанча муассасаларга ҳам ташриф буюрдик.

Жумладан, Бухоро вилоятига ташриф доирасида “Шуҳрат” медали соҳиби, институтимиз Васийлик кенгаши аъзоси Даврон Тошев асос солган ”Уста Даврон" миниатюра марказида бўлдик ва марказ фаолияти билан танишиб, ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган бир қанча лойиҳаларни муҳокама қилдик.

Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида дунёга машҳур музейлардан бири – И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига ҳам бориб, музей директори билан учрашув ўтказдик. Кадрлар тайёрлаш, ҳамкорликда музей илмий фаолиятини ривожлантириш, биргаликда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, талабаларнинг ўқув амалиётларини ушбу музейда ўтказишни таъминлаш, институт профессор-ўқитувчиларининг музей ходимлари учун маҳорат дарслари ва маърузалар ўтишини ташкил этиш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хоразм вилоятида эса Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдик. Маълумки, ҳозирги кунга келиб, музей захирасида мингга яқин рангтасвир, қаламтасвир ва ҳайкалтарошлик асари мавжуд. Албатта, ташриф давомида мазкур асарларни кенг жамоатчиликка, айниқса, институт талабаларига янада яқинроқ таништириш масалалари ҳақида сўз борди.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда бадиий таълимга ихтисослашган ягона олий таълим муассасаси бўлмиш Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўз олдига Янги Ўзбекистон санъати ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук иқтидор эгаларини тарбия қилишдек юксак мақсадни қўяр экан, бу борада мактаблар, айниқса, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам юқоридаги каби тадбирлар ва учрашувларни жорий йил якунига қадар Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги барча ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларда ўтказишни режалаштирганмиз.

Нодирбек Сайфуллаев,

Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомлик ва дизайн

институти ректори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий таълимда узвийлик ва узлуксизлик