Бадиий асарнинг психолингвистик таҳлили
Шоирахон УМАРОВА мустақил тадқиқотчи Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада бадиий асарнинг психолингвистик таҳлилига оид айрим хусусиятларнинг лисоний ва психологик омиллари, психологик зиддиятлар, шахснинг ички кечинмалари, руҳий изтироблари, ёки аксинча, бошқаларни руҳий изтиробга қўювчи шахсларнинг “қилмиш”ларини ҳаётдагидек ишонарли ва адекват ифодалашда ёзувчи маҳорати хусусида фикр юритилган.
Таянч сўзлар: психологизм, психолингвистика, пейзаж ва персонаж руҳий ҳолати, портрет орқали руҳий ҳолатни очиб бериш, бевосита тасвир, билвосита тасвир.