Баҳорги дала юмушлари кутиб турмайди
Бунинг учун 13 та ишчи гуруҳи ташкил қилинган. Сувчилар керакли анжомлар ҳамда иссиқ овқат билан таъминланган.
Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси туманларидаги фермер хўжаликларида баҳорги чигит экиш ҳамда ғалла майдонларини суғориш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Беруний тумани ирригация бўлими томонидан 2020 йил ҳосили учун 10275 гектар пахта майдони, 3350 гектар ғалла майдони, 1147 гектар сабзавот–полиз майдонлари, 3191 гектар томорқа ва 20676 гектар бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режалаштирилган. Бунинг учун 13 та ишчи гуруҳи ташкил қилинган. Сувчилар керакли анжомлар ҳамда иссиқ овқат билан таъминланган.

Ғаллазорларда ҳар уч гектар майдонга биттадан хандак қазилиб, шарбат усулида суғориш йўлга қўйилган.
