“Бўстон”да сув таъминоти яхшиланади
Умумий қиймати 968 миллион сўмлик лойиҳа асосида “Бўстон” маҳалласидаичимлик сув иншооти ўрнатилмоқда.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги “Бўстон” маҳалласи чекка ҳудудлардан саналади. Бу ерда тоза ичимлик суви энг оғриқли муаммолардан бири эди. Қувонарлиси, ҳадемай бўстонликларни қийнаб келган бу масала ўз ечимини топиш арафасида.

Умумий қиймати 968 миллион сўмлик лойиҳа асосида “Бўстон” маҳалласидаичимлик сув иншооти ўрнатилмоқда. 1 августга қадар қуриб битказилиши кутилаётган янги иншоот туфайли 200 хонадоннинг обиҳаётга бўлган эҳтиёжи қондирилади.