Бўш иш ўринлари ярмаркаси
Нукусда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 40 дан зиёд корхона ва ташкилот 167 бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Нукусда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 40 дан зиёд корхона ва ташкилот 167 бўш иш ўрни билан иштирок этди.Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кучли ижтимоий муҳофаза сиёсати аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Бунда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида янги иш ўринлари яратишга қаратилаётган эътибор муҳим аҳамият касб этаётир.
– Меҳнат ярмаркасининг ўтказилиши мен каби ёшлар учун қулай имкониятдир, – дейди Нукус саноат-транспорт касб-ҳунар коллежини битирган Жарлиқасин Ембергенов. – Мен ҳам мутахассислигим бўйича ишга жойлашганим ва оилам бюджетига ўз ҳиссамни қўшиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.
Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказди