Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, (1989-1994), Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори (1994-2005) лавозимларида фаолият кўрсатган техника фанлари доктори, профессор Баҳром Ғофурович Қодиров вафот этди.

Баҳром Қодиров узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида ёшларнинг самимий устози, меҳрибон дўсти, шогирдларининг ҳақиқий маслаҳатгўйи, суянчиғи сифатида намоён бўлди. Айниқса, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг илмий салоҳиятини юксалтириш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мактаб дарсликлари яратиш борасида жонбозлик кўрсатди.

У қаерда ишламасин, инсонийлик, меҳр-оқибат, самимий дўстлик туйғуларига содиқ қолди. Камтарлик, бағрикенглик одамгарчилик унинг ҳаёти мазмунига айланган эди.

Баҳром Қодиров илм-фан ва олий таълим ривожига қўшган самарали хизматлари учун давлатимизнинг бир қатор мукофотлари билан тақдирланган.

Баҳром Қодиров мамлакатимиз илм-фани, олий таълим тизими ривожига катта ҳисса қўшган олим, раҳбар, қадрдон дўст сифатида қалбларимизда абадий яшайди.

Самарқанд давлат университети жамоаси Баҳром Қодировнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ устозни ўз раҳматига олган бўлсин.

Самарқанд давлат университети жамоаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азиз устоз, қадрдон дўст хотираси