18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни

Шу йилнинг август ойида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида қатнашиш учун Самарқандга келган озарбайжонлик санъаткорлардан бири 2017 йилда ўн биринчи фестивалда иштирок этгани ва ўтган етти йил давомида шаҳар таниб бўлмас даражада ўзгариб, яна ҳам кўркамлашганини ҳайрат билан айтганди. Фақат у эмас, авваллари Самарқандда бўлган бошқа меҳмонлардан ҳам қадимий кентдаги бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар эътирофини эшитгандик.

Бир неча йилдан буён Германияда яшаётган дўстимиз эса яқинда Самарқандга келиб, Қорасувда замонавий шаҳарча, эшкак эшиш канали атрофида халқаро туристик марказ яратилгани, янги йўллар, кўприклар қурилганини кўриб, шаҳарни таний олмаганини айтганда кулиб қўйгандик.

Ўйлаб кўрсак, чиндан ҳам кейинги йилларда юртимизда, жумладан, Самарқандда кечаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг кўлами шунчалик кенгайиб боряптики, бир муддат кўрмаган жойимиз қисқа вақт ичида ўзгариб, янгича кўринишга кирмоқда.

Айниқса, Самарқанд эшкак эшиш канали атрофида бутунлай янги маскан – Халқаро туризм маркази бунёд этилгани, Қорасув массивида юз минг аҳоли яшайдиган янги шаҳарча пайдо бўлгани, Самарқанд халқаро аэропорти реконструкция қилингани, йўллар, кўприклар қурилгани ва бу ишлар давом этаётгани бунёдкорлик ишлари шиддати ва кўлами кенглигидан далолат беради.

– Шу пайтгача Самарқанд шаҳри инфратузилмаси ҳақида гап кетса, аввало, йўлларнинг носозлигидан нолирдик, – дейди Самарқанд давлат университети профессори Суюн Каримов. – Шаҳарнинг эски шаҳар қисмидаги маҳаллаларда ҳам, янги турар жой массивларида ҳам шу муаммо аҳолини қийнарди. Кейинги йилларда эса асфальт бўлмаган кўча, кенгайтирилмаган, обод этилмаган йўл қолмади, десак муболаға эмас. Беруний, Рудакий, Бўстонсарой, Ибн Сино, Шоҳи Зинда, Садриддин Айний, Регистон, Ўзбекистон, Фирдавсий кўчалари кейинги тўрт-беш йил ичида кенгайтирилиб, атрофи обод қилинди. Шаҳар марказидан Халқаро туризм марказигача бўлган масофада янги йўл – Уста Умар Жўрақулов кўчаси қурилгани ҳам аҳоли ва меҳмонлар учун жуда қулай бўлди. Бу йил эса бундай кенг кўламли ишлар Амир Темур, Гагарин, Буюк ипай йўли кўчаларида амалга оширилмоқда. Йўлларнинг ободлиги одамлар кайфиятига ижобий таъсир қилади. Кўзлаган манзилига равон йўлдан тез ва осон етиб олиш инсон меҳнат самарадорлигини ҳам оширади. Бунинг иқтисодий самараси ҳақидаку гапирмасак ҳам бўлади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг маълумотларига кўра, жорий йилги инвестиция дастури асосида шаҳарда умумий қиймати 268 миллиард 840 миллион сўмлик қурилиш ва реконструкция ишларининг амалга оширилиши режалаштирилган. 

– Бу маблағнинг салмоқли қисми соғлиқни сақлаш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, спорт, маданият ва санъат масканлари қуриш ва реконструкция қилиш ишларига сарфланади, – дейди Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров. – Жумладан, айни пайтда шаҳарнинг янги аҳоли маскани ҳисобланган Қорасув массивида туғруқхона ва 1860 ўринли мактаб қурилмоқда. Бундан ташқари, ўндан ортиқ мактаб ва боғча, тиббиёт муассасалари реконструкция қилинди. Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида бу йил 5973 хонадонли 63 та кўп қаватли уй-жой бунёд этилмоқда. Уларнинг аксариятида қурилиш ишлари якунланига етмоқда. 

Абу Даби тараққиёт жамғармасининг 300 миллион долларлик кредит маблағи ҳисобидан Амир Темур ва Гагарин кўчаларида 10 километрдан ортиқ йўл реконструкция қилиниб, кенгайтирилди, пиёдалар йўлаклари қурилди. Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида умумий узунлиги 440 метр, иншоот узунлиги 44 метр бўлган туннел қурилди. Айни пайтда Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида яна бир шундай туннел қурилиши давом этмоқда.

Ушбу маблағ ҳисобидан, шунингдек, шаҳардаги 15,8 километр ичимлик суви тармоқлари янгиланмоқда, Чўпон ота ва Даҳбет сув иншооти ҳамда 6 та насос станцияси реконструкция қилиняпти. Давлат дастурлари доирасида бу йил яна 105 километр ичимлик суви тармоқлари янгиланди.

Дастурлардан ташқари, шаҳар ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 60 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, 43 та меҳмонхона, 11 та хусусий тиббиёт маркази, 7 та спорт мажмуаси, 5 та бир ва кўп қаватли автотураргоҳ ва яна ўнлаб автомобилларни зарядлаш шохобчалари қурилиши давом этмоқда ва улар ҳам йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатишни яхшилаш, автомобиллар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш жойларида замонавий бошбекатлар қурилмоқда. Хусусан, Чўпонота тепалиги ҳудудида, М-37 автомобил йўли бўйида қурилаётган халқаро автовокзалдан шаҳар ва туманлар билан бирга республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда қўшни давлатларга автобуслар қатнови йўлга қўйилади.  Бу ерда кунига 15 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилмоқда.

Ўтган йил Самарқандга Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити асосида 6 та электробус келтирилиб, шаҳар йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган эди. Йил якунига қадар электробуслар сонини 100 тага етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда айни пайтда электробус саройи қуриш ва уларни қувватлантириш қурилмаларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда. 

Кейинги йилларда шаҳарнинг Кимёгарлар, Фарҳод, Сўлим қўрғонлари, Сартепа ва Суғдиёна массивларида олиб борилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари натижасида бу масканлар ҳам янада обод бўлди. Янги маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, спорт иншоотлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди. Йўллар обод қилиниб, кўп қаватли уй-жойлар таъмирланди, болалар майдончалари ташкил этилди.

Шаҳар ҳудудидан ўтган Оби Раҳмат, Сиёб, Чашма ариқларини тозалаш ва улар атрофини обод қилиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида маҳаллий аҳоли, тадбиркорлар фаол иштирок этмоқда.

– Болалигимиз Оби Раҳмат, Сиёб ариқлари атрофида ўтган, – дейди Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов. – Шу ерда ўйнаб, катта бўлганмиз. Ариқлар бўйида тегирмонлар бўларди, одамлар шу сувдан ичарди. Аммо кейинчалик аҳоли кўпайиб, атрофда уй-жойлар қурилгач, одамларда сувга муносабат ҳам ўзгарди. Ариқларга чиқинди, оқова ташлай бошлашди, кўпчилик сувнинг уволидан қўрқмай қўйди. Айрим кишилар ариқлар атрофини ҳам ўз ҳовлисига қўшиб олди, ариқ бўйидаги йўллар йўқолиб кетди. Ўтган йили вилоят ҳокимлиги хайрли ташаббус бошлаб, тадбиркорлар кўмаги билан ариқлар ва улар атрофини обод қилишга киришди. 18 километрлик Сиёб ариғи тозаланиб, икки томонидаги йўл очилди, пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилди. Ноқонуний қурилишлар олиб ташланди. Бу хайрли ишга маҳаллалар аҳолиси ҳам қўшилди, ҳашарга чиқди. Бугунга келиб ариқ атрофи одамлар сайр қиладиган кўркам маскан бўлди. Ариқ атрофида жойлашган маҳаллалар аҳли бу йил Наврўз байрамини ушбу ҳудудда худди аввалидек сайл тарзида нишонладик. Ободликдан кўнгиллар ҳам шод бўлди.

[gallery-19799]

Умуман, бугун азим кентнинг барча маҳаллалари, кўча ва хиёбонлари унинг тарихий улуғлигига мос кўринишга эга бўлиб бормоқдаки, бу самарқандликларга фахр ва ғурур бағишлаш билан бирга уларнинг қалбида шу муқаддас шаҳарга муносиб бўлиш туйғусини ҳам мустаҳкамламоқда.

Ғолиб Ҳасанов, 

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азим шаҳар тобора чирой очиб, гуллаб-яшнамоқда