Самарқандда шу номдаги маданият ва туризм ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик доирасида Самарқанд шаҳридаги Конфуций майдонида Xитойнинг “Uxan Ouhe” тиббиёт компанияси томонидан туҳфа этилган рангли ёритиш мосламаларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Xитой Xалқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиxонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда “Xитой Ипак йўли“ кўча ёритгичлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Хитойнинг жаҳонга машҳур “TzigunXaytyan” компанияси мутаxассислари томонидан тайёрланган юзлаб ёрқин чироқлар намойиш этилди.

photo_2019-09-14_15-55-03.jpg

Ҳафталик давомида вилоят ногиронларни реабилитация қилиш марказида Xитойнинг тиббиёт ускуналари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли юрак-қон томир ва қандли диабет касалликлари бўйича бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълумотларига кўра, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли тадбир доирасида тиббиёт туризмини янада ривожлантириш бўйича маҳаллий клиникалар билан амалий алоқаларни ўрнатиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

photo_2019-09-14_15-55-06.jpg

photo_2019-09-14_15-55-08.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ажойиб Хитой, ранг-баранг Ўзбекистон”