Айтиш мумкинки, қайта тикланадиган ядро ёқилғиси бутун дунё атом энергетикасининг кун тартибидаги энг долзарб масалалардан биридир.

Айтиш мумкинки, қайта тикланадиган ядро ёқилғиси бутун дунё атом энергетикасининг кун тартибидаги энг долзарб масалалардан биридир. Шу боис, соҳа мутахассислари ушбу жараённи ёпиқ ёқилғи цикли, деб аташади. Яъни, бунда ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси АЭС учун янги ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришда қайтадан ишлатилади.

Мазкур йўналишда Россия атомчилари яхши натижаларга эришди. Улар Свердловск вилоятида жойлашган Белоярск АЭСининг БН-800 энергоблокини 2022 йилга бориб тўлиқ қайта тикланадиган ёқилғига ўтказишни режалаштирмоқда. МОКС-ёқилғининг биринчи серияли партияси БН-800 реакторига 2020 йилнинг январь ойида юкланган эди. Экспертлар фикрига кўра, бу воқеа атом энергетикаси учун ҳақиқий ютуқдир. Ушбу янгилик келажакда радиоактив чиқиндилар миқдорини ва табиий уран қазиб олиш эҳтиёжини қисқартириш имконини беради.

МОКС - ёқилғи (инглизчадан: MOX - Mixed-Oxide Fuel) сифатида маълум бўлган қайта тикланадиган ядро ёқилғисини яратишда уран-238 ва плутонийдан фойдаланилади. Уран-238 табиатда энг кенг тарқалган (99 фоиздан ортиқ) изотоп ҳисобланади. Одатда, АЭСларда табиатда тарқалиши бир фоиздан кам бўлган уран-235 ишлатилади.

МОКС - ёқилғини тез нейтронли (БН) реакторларда ишлатиш мумкин. БН-реакторининг сувли энергетик реакторлардан (ВВЭР) асосий фарқи шундаки, уларда иссиқлик ташувчи сифатида сувдан эмас, суюқ металлдан фойдаланилади (мазкур ҳолатда натрийдан).

Саноатда бундай реакторлардан фойдаланишда катта муваффақиятларга Россия ядрочилари эришишди. Масалан, унинг биринчиси – БН-350 саноат реактори 1973 йили Шевченко шаҳрида (ҳозир Актау, Қозоғистон) қурилиб, 1999 йилгача муваффақиятли ишлатилган. Тез нейтронли иккинчи БН-600 саноат энергоблоки 1980 йили Свердловск вилоятидаги Белоярск АЭСида ишга туширилган. Янги авлод БН-800 реактори ҳам 2015 йилнинг декабрь ойида Белоярск АЭСида фойдаланишга топширилган. Демак, бугунги кунда БН-600 ва БН-800 дунёда ягона тез нейтронли саноат реакторларидир.

«Росатом» давлат корпорациясидан маълум қилишича, МОКС-ёқилғига тўлақонли ўтиш Белоярск АЭСининг 4-сонли энергоблокидаги тез нейтронли БН-800 реакторида амалга оширилади. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва 2022 йилнинг биринчи ярмида тўлиқ якунланади.

Хулоса шуки, ушбу янгилик жаҳон энергетикаси истиқболи учун жуда муҳим. Чунки янги турдаги ёқилғининг саноат миқёсида қўлланилиши келажакда ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисидан фойдаланиш ва уран хомашёси қазиб олинишини қисқартириш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайта тикланадиган ядро ёқилғисидан фойдаланиш афзаллиги нимада?