Марказий банк бошқарувининг қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Марказий банк бошқарувининг қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бунинг сабабларини Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроев шундай изоҳлади.

– Бунинг бир нечта омиллари мавжуд, – дейди Б.Ҳамроев. – Мисол учун, дастлабки етти ойда инфляцион жараёнлар меъёрида ўзгариб борди. Унга кўра йиллик прогноз 13,5-15,5 фоиз оралиғида бўлиши кутилган эди. Бироқ, кейинги ойларда инфляция баъзи бир хатарлар асосида тезлашиб кетди. Лекин, ўтган ойда у яна секинлашди. Ҳозирда мақсадимиз йил охирига қадар истеъмол нархлари ўсиш суръатини босқичма-босқич секинлаштириб, инфляцияни 15,5 фоизга яқин даражада шакллантириш.

Агарда ҳозирги шароитда яъни инфляция юқори бўлган вақтда ставкани кўтарадиган бўлсак, бу кредит бозорида маълум бир масалаларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки, аҳолини маълум бир қатлами имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига эга. Яна бир қисми эса тижорат кредити олади. Қайта молиялаш ошса, тижорат кредити оладиганларга у жуда қимматга тушади. Қолаверса, долларда кредит олганлар ва оладиганлар бор. Валюта курси ҳозирги каби ўзгаришда давом этса, уларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилади. Ана шу каби омиллар ўрганилди ва шунинг учун сақлаб қолинди.

Қайд этиш керакки, келгуси йилдан барча кредитлар фоиз ставкаси бир хил бўлади. Ва имтиёзли кредитлар бериш тўхтатилади. Бу борада тайёрланган ҳужжатлар ҳозирда халқ муҳокамасига қўйилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди? Марказий банк вакили изоҳ берди