ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуида аёллар олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақаларда 8 та жамоа – Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Андижон, Миллий гвардия, Матонат жамоалари иштирок этмоқда.
Бугун «Тўмарис» (Фарғона) – Миллий гвардия, АДПИ (Андижон) – Қорақалпоғистон Республикаси, Матонат – НамДУ (Наманган), УрДУ (Хоразм) – БухДУ (Бухоро) жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борди.
[gallery-23273]
3-тур баҳслари 11 майга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА