Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган изчил сиёсат натижасида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилиб, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда.

Айниқса, мазкур жараёнда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устуворлик касб этмоқда. Наманганда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида, вилоятдаги фаол тадбиркор ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган кам таъминланган, имконияти чекланган ташаббускор 300га яқин хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. 

 Тадбирда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Нодира Шотурсунова юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, бунда тадбиркор аёллар, имконияти чекланган аҳоли қатламини янада рағбатлантиришга доир қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.  

Бугунги кунда Наманган вилоятида 30 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлса, шундан беш мингдан ортиғи хотин-қизлар томонидан ташкил этилган. Улар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 40 мингга яқин иш ўринлари яратилди. Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан кўтарилган йигирмадан зиёд масаланинг 12 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.  

Эътиборлиси, юзма-юз мулоқот қатнашчиларидан йигирма нафари касб-ҳунарга тайёрлаш орқали ишга қабул қилиниб, тадбиркорлик қилиш истагидаги олти нафар аёл-қизга саховатпеша тадбиркорлар томонидан асбоб-ускуналар ва тикув машиналари тақдим этилди.  

Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги “Дилрабо СДА” масъулияти чекланган жамият раҳбари Масудахон Содиқова томонидан “Ижтимоий ҳимоя” реестрида турувчи аёлга чеварчиликни бошлаш учун тикув дастгоҳи совға қилинган бўлса, Наманган туманидаги “Жайрон транс” хусусий корхонаси раҳбари Гулчеҳра Эрматова ҳам қандолатчилик йўналишида бизнес юритмоқчи бўлган эҳтиёжманд ёлғиз она Хуршида Ғозиевага икки дона печ берилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар тадбиркорликда пешқадам