Пойтахтимизда қишлоқ аёлларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларидан минг нафардан ортиқ аёллар иштирокида опа-сингилларимизнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва қишлоқ жойларда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид лойиҳа натижалари тақдим этилди. Лойиҳа Япония ҳукумати ва Жаҳон банки кўмагида амалга оширилмоқда.

Анжуманда тадбиркор аёллар, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркор аёллар уюшмаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига жорий йилнинг июль ойида якунланиши режалаштирилган “Қишлоқ жойларда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш“ лойиҳаси натижалари тақдим этилди. Лойиҳа 2021 йилда Япония ҳукумати ва Жаҳон банки кўмагида бошланган. Хусусан, Япония ижтимоий ривожланиш жамғармаси лойиҳа учун 2,7 миллион АҚШ долларидан ортиқ грант маблағларини тақдим этди.

Ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Фарғона ва Жиззах вилоятларининг 56 та қишлоқ пунктларида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, опа-сингилларимизнинг иқтисодий иштирокини кучайтиришга оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берди.

[gallery-22741]

Лойиҳанинг мақсадли аудиторияси кам таъминланган оилалар аёллари, оила бошлиқлари, ногирон аёллар, шунингдек ногирон болаларнинг оналари бўлди. Лойиҳа доирасида 1000 нафардан ортиқ аёл тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренингларда қатнашди. Натижада улар ўз бизнесларини бошлаш ва ривожлантириш учун зарур маслаҳатлар, салмоқли миқдордаги грантлар олди.

Лойиҳа иштирокчилари ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорлик фаолияти соҳаларига қуйидагилар киради: тикувчилик, асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик, нон маҳсулотлари, шакар, совун, пайпоқ, умумий овқатланиш хизматлари, болалар боғчаларини очиш ва идишларда қадоқланган ичимлик сув ишлаб чиқариш.

Конференция давомида лойиҳа туфайли тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёллар ўзларининг муваффақиятлари билан ўртоқлашди. Таъкидландики, ўз бизнеснинг йўлга қўйилиши қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолини талаб қилинадиган товарлар ва хизматлар билан таъминлаш, оилаларининг иқтисодий фаровонлигини ошириш имконини берди.

Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича келгусидаги чора-тадбирларни муҳокама қилди. Кредит ресурсларидан фойдаланишни осонлаштириш ва бизнеснинг муайян турларини ишга тушириш учун зарур билимлар масалалари кўтарилди.

Жаҳон банки экспертлари тингловчиларга бизнесни бошлаш ва ривожлантиришга доир аёллар тадбиркорлиги ва хотин-қизларнинг ўзаро ёрдам гуруҳларини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани тақдим этди. Хусусан, дунёдаги энг кўп тадбиркор аёлларга эга мамлакат бўлган Ҳиндистон мисолида аёллар тадбиркорлиги мисол тариқасида муҳокама этилди.

“Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш“ мавзусидаги халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқди.

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар тадбиркорлиги – юрт фаровонлиги