Олмалиқ кон-металлургия комбинати спорт мажмуасида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ўртасида «Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида «Гимнастрада» спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг очилишида Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Озода Парпибоева, вилоят ҳокими ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажанов, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовлар сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилади.

 Барча ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, жойларда аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Эътиборлиси, спорт байрамида 22 та туман-шаҳарлардан 200 нафардан зиёд иштирокчилар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслашди.

Хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни соғлом турмуш тарзи борасидаги кўникмаларини янада ошириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган «Гимнастрада» спорт мусобақаси Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Якунда барча иштирокчилар ва ғолиблар Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат солиқ бошқармасининг кубоги, диплом ва рамзий медаллар билан тақдирланди.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар ўртасида спорт мусобақаси