Мамлакатимиздаги барча маҳаллаларда «Аёллар маслаҳат кенгаши» ташкил этилди. Унинг фаолият йўналиши қандай? Қандай мақсад ва вазифаларни кўзлайди?

Шу каби саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфовага мурожаат қилдик.

– Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Г.Маруфова. – "Аёллар маслаҳат кенгаши" ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар беришдек мақсадни кўзлайди. 

Шунингдек, “одобли қиз”, “иффатли келин”, “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир маҳаллада ташкил этилди. Кенгаш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга эътибор қаратади. 

Шу жиҳатдан туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига таклифлар киритиш бўйича иш олиб боради.

Аёлларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий маслаҳатлар бериш орқали уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш, аёллар муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга аҳамият қаратади.

Кенгаш ўз вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга: хотин-қизлар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида анкета сўровлари ўтказиши мумкин. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаб, уларни фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этади. 

Оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилот ва идоралар билан мақсадли алоқалар ўрнатиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига тақдим этиш, зарур ҳолатларда Кенгаш фаолиятига малакали мутахассисларни жалб этиш, ўз Низомида белгиланган вазифалари доирасида ташаббуслар кўрсатиши мумкин. Ўз йўналиши бўйича семинар, тренинг, учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

"Аёллар маслаҳат кенгаши" хотин-қизлар, айниқса, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ҳам амалга оширади. 

Кенгаш таркибига фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис, маҳаллада истиқомат қиладиган ҳамда бой ҳаётий ва амалий тажрибага эга, аёлларнинг муаммоларидан яқиндан хабардор бўлган, фаол ҳамда ташаббускор, аҳоли орасида обрў-эътиборга эга хотин-қизлар, зиёли онахонлар, тадбиркор аёллар, ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, отинойилар киритилиши мумкин.

Кенгаш фаолиятига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади. Кенгашнинг иш фаолияти индивидуал суҳбат, индивидуал маслаҳат (таълим олиш, иш фаолиятидаги муаммолар, шахслараро муносабатлар, шахсий муаммолар бўйича), анкета сўрови, психологик ташхислаш, психологик, педагогик ва ҳуқуқий маслаҳат, психологик коррекция тарзида олиб борилади. Мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида бундай тузилма фаолият бошлагани аёлларга бўлган эътибор, ҳурмат, амалий ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.

ЎзА мухбири

Назокат Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Аёллар маслаҳат кенгаши» – аёлларга кўмакчи