Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеи янада мустаҳкамланди. Давлат раҳбари хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий, иқтисодий шарт-шароитларни яратиш масаласига доимий эътибор бериб келмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш бўйича дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жумладан, даъвогар Р.С. судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, иш берувчининг 2020 йил 30 ноябрдаги 82-к-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб бекор қилишни, ишга тиклашни, шунингдек, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва 3 миллион сўм миқдорида маънавий зарар ундириб беришни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан иш берувчининг 2020 йил 30 ноябрдаги 82-к-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, даъвогар аввалги ишига тикланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Р.С иш берувчининг 2013 йил 28 декабрдаги 121-к-сонли буйруғи билан ишга қабул қилинган.

Иш берувчининг 2020 йил 30 сентябрдаги 01-31/75-сонли огоҳлантириш хати орқали, бўлим мудири Р.С. иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. 2020 йил 13 ноябрь куни корхона касаба уюшмасининг йиғилиши ўтказилиб, Р.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик берилган.

Иш берувчининг 2020 йил 30 ноябрдаги 82-к-сонли буйруғи билан Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан фуқаро Р.С. билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 30 ноябрдан бекор қилинган. Даъвогар шу куни буйруқ билан танишган ва меҳнат дафтарчаси берилган.

Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 майдан аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинган. Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Аниқланишича, меҳнат шартномаси бекор қилинган пайтда фуқаро Р.С. 57 ёшда бўлган. Мазкур ҳолатда юқоридаги Президент қарорига асосан, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланган.

Биринчи инстанция суди томонидан юқоридаги қарорга асосан фуқаро Р.С.нинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, аввалги иш жойига тикланган. Унга мажбурий прогул кунлари ва маънавий зарар ундириш белгиланган. Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими билан суднинг мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий муҳофазалаш, жойларда уларни иш билан таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини кафолатлаш, мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Аёлларга берилган имтиёзларни юзага чиқариш, бу механизмнинг қанчалик самарали иш эканлигини билдирувчи муҳим фактдир.

Сарвиноз Қамбарова,  

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари  

бўйича судлов ҳайъати судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар манфаати қонун ҳимоясида