Қарор ва ижро
Президентимизнинг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барча ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “хонадонбай” ўрганиш олиб борилиб, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Қирсадоқ маҳалласи тажрибаси” йўлга қўйилган эди.

Нурафшон шаҳрида Олий Мажлиси Сенатори Қутбиддин Бурҳонов, Ўзбекистон Республикаси Оила хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси раҳбари Умрбек Исмоилов ҳамда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида мазкур тизим бўйича амалга ошириладиган ишлар сарҳисоби юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Хусусан, ҳудуд аёлларининг 664 мингдан ортиғи иқтисодий фаол хотин-қизлардир. Шундан 15 минг нафардан ортиғи тадбиркор аёллар, 10 минг нафардан ортиғи ҳунарманд ва 221 нафари фермер аёллардир. Галдаги вазифа эса “Қирсадоқ маҳалласи тажрибаси” асосида барча шаҳар-туманларда хатловлар натижасида аниқланган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашдир.
А.Мусаев,ЎзА.