Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театрида "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан "Аёлга эҳтиром" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда жамиятда аёллар ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фармон ва қарорлар қабул қилинаётгани, турмуш даражасининг ошиб бораётгани қайд этилди.

Хонадонбай, маҳаллабай тарзда муаммоларни ўрганиш натижасида хотин-қизларни ўйлантираётган масалаларга эътибор янада кучайди. Қизларнинг олий таълим олиши учун зарур барча имкониятлар яратилмоқда.

Сирдарё вилояти асосан аграр соҳага ихтисослашган бўлиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, полиз маҳсулотлари етиштирилади. Бу йўналишларнинг деярли барчасида қишлоқ аёлларининг муносиб ўрни бор.

Вилоят аҳолисининг асосий қисми қишлоқларда истиқомат қилади. Қишлоқ аёлларининг меҳнати албатта шаҳарда яшовчи хотин-қизларникига нисбатан кўпроқ. Уй, рўзғор юмушларидан ортиб дала ёки ўз томорқасида меҳнат қилади, аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ҳисса қўшади.  

Қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш, йўлларни таъмирланиши, ичимлик суви, электр энергия таъминотининг яхшиланиши натижасида қишлоқ аёлларининг ҳам турмуш шароитлари ўнгланиб бормоқда. Илгари қишлоқ аёллари икки кўча наридан сув ташиган бўлса, бугун ичимлик суви ҳар бир хонадонга кириб борди.  

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оқила аёллар” ҳаракати қишлоқларда ҳам тобора кенг қулоч ёймоқда.

– Аёлларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар туфайли барча соҳаларда аёлларнинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда, - дейди Сирдарё тумани “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи Раъно Ортиқова. - Ижтимоий фаол хотин-қизлар кўпайиб, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъатдан ташқари, ишлаб чиқаришда ютуқларга эришмоқда.

Марказдан олис қишлоқ ҳудудларида тадбиркорликнинг кенг қулоч ёйиши, янги корхоналарнинг ташкил этилиши натижасида минглаб аёллар иш билан таъминланмоқда. Энг асосийси, қишлоқ аёллари орасида ҳам тадбиркорликка қизиқувчилар кўпайди. Айни пайтда вилоятнинг қишлоқ ҳудудларида 4314 нафар хотин-қиз тадбиркорлик билан, 399 нафар аёл ҳунармандчилик билан шуғулланиб келмоқда.

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида фаол меҳнат қилиб келаётган  бир гуруҳ аёллар тақдирланди.

Байрам тадбирида куй-қўшиқлар ижро этилди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёлга эҳтиром