Аёл шифокор жарроҳлар кўпайса... (+видео)
Шифокор малакаси билан боғлиқ муаммолар – бир томон. У ҳам вақти келиб ҳал этилади. Ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилиняпти. Аммо яна бир муаммо борки, унинг ечими аввало халқнинг ўзида.
Давлатимиз тиббиётни янги, замонавий техник жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратган. Бу аёллар жарроҳлик амалиётида ҳам натижасини кўрсатяпти. Масалан, Фарғона вилояти Тез тиббий ёрдам марказини олайлик.
"Шошилинч гинекология бўлимида йил давомида 1045 нафар аёл даволанган бўлса, шуларнинг 614 нафарида жарроҳлик амалиёти бажарилган. Унинг 80 фоизи янги технология асосида лапосграфик усулда бўлган", дейди, Шошилинч гинекология бўлим бошлиғи Наргиза Туронова.
Шундайликка-шундай, аммо шифокорлар орасида гендер тенглик бузилган.
"Вилоятимизда 411 та тиббиёт муассасаси мавжуд, уларда 7205 нафар шифокорлар ишлайди. 2957 нафари аёллар, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассиси Холматжон Ёқубов. – Соҳада 216 нафар хирург бўлса, уларнинг 16 нафари аёллар".
<iframe width="420" height="650" src="https://www.youtube.com/embed/Vlfgdrvg6Ck" title="Аёл шифокор жарроҳлар кўпайса..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Рақамларга яна бир бор эътибор қилайлик. Фарғона вилоятида жами шифокорларнинг 40,5 фоизи, хирург-жарроҳларнинг эса атиги 8 фоизи аёллар. Изоҳга ҳожат бўлмаса керак?!
Тўғри, шифокорлар учун у эркакми, аёлми, беморни даволашдан бошқа мақсад йўқ. Лекин Шарқ халқлари маънавиятининг ўзига хослиги, қолаверса, талаби ҳам бор.
"Аёлларни даволашга аёл кадрлар етишмайди. Ҳомиладор аёллар, юрагини ЭХО қилдирадиган беморларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказишда асосан эркак шифокорларни учратасиз, – дейди қўштепалик Гулнора Рўзиматова. – Ота оналарга мурожаат қилмоқчиманки, қизларимизни, хирург, гинеколог, терапевт қилиб, тиббиёт институтларида ўқитайлик".
Ҳа, беморнинг яқинлари, айниқса, жарроҳлик амалиёти, тана кўриги билан боғлиқ муолажаларда аёл шифокорлар бўлишини истайди. Соҳада аёл гинекологларнинг камлигига сабаб, 6 йил ўқигандан сўнг гинеколог бўлиш учун яна 3 йил давомида магистратурада ўқиши лозим.
Қизларни турмушга бергандан кейин эса амалиётга киришиш у келин бўлиб тушган оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ.Турмуш ўртоғи, қайнонаси уни қўллаб-қувватласа, шароит яратиб берса, мутахассис аёл шифокорлар кўпаяди.
Муҳаммаджон Обидов