Ҳар бир оилада гул парваришидай нозик қалб эгалари бор. У аёлдир, у қиздир. Бугун бу муҳтарама опа-сингилларимиз бизлар билан бир қаторда елкадош бўлиб ҳаётнинг турли жабҳаларида, давлат ва жамият бошқаруви, таълим-тарбия ёки соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда меҳнат қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ўз ташаббуслари билан хотин-қизларнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш масаласига доимий эътибор бериб келмоқда. Бу борада яқин йиллар ичида ўзига хос ҳуқуқий ҳимоя тизими яратилди. Натижада эса аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги иштироки сезиларли даражада ошди. Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди. 2017 йилда бошқарув соҳасида хотин-қизларнинг улуши 20 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 35 фоизга етди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Аёлларнинг давлат бошқаруви ва парламент фаолиятидаги иштирокининг кучайиши жамиятимиз ривожига ижобий таъсир кўрсатаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ақл-заковатли, билимли ва истеъдодли хотин-қизларимиз давлат ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида намуна бўлмоқда. 

Ҳақиқатки, миллат аёлларининг жамият бошқарувидаги ва сиёсий жабҳалардаги фаоллари бугун пайдо бўлган жараён эмас. Мамлакатимиз тарихида азалдан ўзининг чуқур илдизига эга бўлган хотин-қизларимизнинг ўзбек давлатчилигини шакллантиришдаги ўрни массагетлар сардори малика – Тўмарис, Бибихоним, Хонзодабегим каби шижоатли аёлларнинг билвосита давлат бошқарувида иштироки, XIX асрда Нодирабегимнинг хонлик амири билан бир сафда фан, санъатга ҳомийлик қилиши – Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари кечаги масала эмаслигини кўрсатади.

“Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди” деган қатъий тамойил асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётган ишлар бугун ўз натижасини кўрсатмоқда. Яъни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий база халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилди, ташкилий-институционал база мустаҳкамланди, стратегик ва концептуал ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда уларнинг ижроси сифатли таъминланмоқда. Гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, ўқиб-изланиш, илм олиш йўлини танлаган қизларимизнинг давлат раҳбари томонидан алоҳида қўллаб-қувватланиши, ҳукумат қарори билан олий таълим муассасасининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий этилиши, талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилиши, бу каби ислоҳотлар қанчадан қанча хонадонларни шодликка тўлдирди ва минглаб хотин-қизларимиз тақдирида ўчмас из қолдирди. 

Ҳар соҳада хотин-қизларимизни оёққа туришига кўмак бераётган, улар учун кенг имкониятлар эшигини очиб, юксак ғамхўрлик кўрсатаётган мамлакат етакчиси саъй-ҳаракатлари – аёлларимизнинг жамиятда эгаллаб бораётган салмоқли ўрнида акс этмоқда.

Бугун уларнинг кўзи қувонч ва бахтдан, ишонч ва ардоғдан порламоқда, ёнмоқда. Муҳтарама аёлларимизнинг вужудидаги бу шиддат чўғи, давлат раҳбарининг меҳри ва эҳтироми – эртага Янги ренессанс даврини бошқаришга қодир авлодни етиштиришга, мамлакатда яна Алпомишлар, Мангубердилар, Темурлар ва Навоийлар улғайишига замин яратади.

Баҳодиржон Шермуҳаммадов, 

Фарғона давлат университети ректори, профессор 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл – миллатнинг гули, мамлакатнинг шаънидир