Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва тафаккур манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва мукаддас, деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган.
Бугун Республика оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Республика Маънавият тарғибот марказлари ҳамкорлигида “Халқаро оила куни” ҳамда Ўзбекистон халқ шоираси - Ҳалима Худойбердиева таваллуд куни доирасида “Китобхон оналар” тадбири ўтказилди.
Маълумки, ушбу "китобхон оналар" тадбири анъанавий тарзда уч йилдан буён ҳар ойнинг 17 санасида ўтказиб келинмоқда. Китобхон оналар тадбирини мунтазам тарзда ўтказилишидан мақсад, албатта, китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш, фарзандлар тарбиясида оналарнинг ролини янада ошириш, аёлларнинг таълим олиши зарурлигини ва билимли, китоб ўқиган оналар вакилаларини тарғиб этишдан иборатдир.
Шунингдек тадбир давомида, ёрқин истеъдод эгаси, улкан сўз санъаткори Ҳалима Худойбердиева хотирланди. Маълумки шоира ўзбек шеъриятига самимий инсоний туйғу ва фазилатлар – севги садоқат, меҳр ва мурувватни тараннум этувчи шоира, ўзбек хотин-қизлари орзу ва армонларининг куйчиси сифатида кириб келган.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Ҳалима Худойбердиева ижоди ва бугунги кунда маърифатли аёл жамиятнинг тараққиёт йўлини белгилаб бериши тўғрисида таъкидлаб ўтишди. Бу каби тадбирлар хотираларда сақланибгина қолмай, ҳар бир иштирокчи қалбида ўзгача ишонч ва мақсад туйғуларини уйғотишига ишонамиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/c6FtvwziS1w" title="Ayol ma’rifati – jamiyat saodati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, И.Исматов ЎзА