АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: «Севинч» турнир пешқадами
Бугун олий лигада тўп сураётган аёллар жамоалари ўртасида навбатдаги 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Бугун олий лигада тўп сураётган аёллар жамоалари ўртасида навбатдаги 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Кескин ва муросасиз ўтган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: “Бухоро W” – “Пахтакор W” 1-7, “Бунёдкор W” – “Навбаҳор W” 3-1, “Сўғдиёна W” – АГМК W 1-0, «Севинч» – “Металлург W” 1-1, “Қизилқум W” – “Локомотив W” 0-2.



6 ўйиндан 16 очко жамғара олган Қаршининг «Севинч» жамоаси турнирда пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор W” ҳамда “Сўғдиёна W” клублари 15 очко билан 2-ва 3-ўринларни банд этиб турибди.
Чемпионатнинг аутсайдери бўлиб турган Термизнинг “Сурхон W” қизлари барча ўйинларда мағлубият аламини тортиб келишяпти. Жамоа 0 очкога эга.


