Ҳуқуқий муносабат

Бугунги тараққий этган жамиятимизда рақамли технологияларнинг ривожланиши билан бирга маълумотларни қайта ишлаш ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Уларни ҳимоя қилишнинг нафақат ҳуқуқий, балки институционал, технологик ва маданий жиҳатдан ҳам долзарблиги ортиб бормоқда.  

Хўш, бунинг олдини олишда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? 

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Ғайрат Эшбоев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:  

– Мамлакатимизда рақамлаштириш жараёнлари кенгайган сари, кибержиноятлар (фишинг, фейк қўнғироқлар, банк фирибгарлиги ва бошқалар) ҳам тез суръатларда ўсмоқда.

Давлатимиз раҳбаринг жорий йил 30 апрелдаги “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Ўзбекистонда киберҳимоя ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг янги босқичга чиқишини ифодалайди. Қарорнинг асосий мақсадларидан бири киберхавфсизлик соҳасидаги фаолиятни тизимлаштириш ва давлат сиёсатини самарали амалга оширишдир.

Қарор билан давлат органлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва барча бошқа манфаатдор субъектларга кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг кибермаданиятини ошириш ва ўз фаолиятида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилган.

Шунингдек, биринчи марта кибержиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги умумлаштирилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, соҳадаги тартибни қонун билан мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қарорга кўра, молиявий ташкилотлар мижозларнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “antifraud” тизимларига уланиши шарт. Марказий банк томонидан 2025 йил 1 сентябрга қадар барча банк ва тўлов тизими операторлари транзакцияларини ягона платформага интеграция қилиш ва марказлашган антифрауд тизимини жорий этиш топширилган. Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги ҳар ой якунида қайси банк ва тўлов ташкилотида энг кўп кибержиноят содир этилгани ҳақида жамоатчиликка маълумот бериб бориши керак бўлади.

Кибермаданиятни шакллантириш мақсадида ҳар йилнинг ноябрь ойи Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги деб белгиланган. Бу даврда аҳоли орасида кибержиноятларнинг янги турлари ва улардан сақланиш усуллари ҳақида кенг кўламли ахборот кампаниялари олиб борилади. Шунингдек, аҳолини огоҳлантириш учун интернет ва ижтимоий тармоқларда мақсадли реклама хизматларидан бепул фойдаланиш имкони яратилади.

Қарорда болаларни киберхавфсизлик таҳдидларидан ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Марказий банк вояга етмаганлар учун банк ҳисоб рақамлари ва карталар очиш бўйича талабларни ишлаб чиқиши, шунингдек, улар билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида ота-оналарни хабардор қилиш амалиётини жорий этиши белгиланган.

Кибержиноятларни фош этиш механизмлари ҳам қарорда муҳим ўрин тутган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг банк сирлари билан боғлиқ сўровлари ва қарорларини белгиланган муддатда амалга ошириш, бу жараённи соддалаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Шу билан бирга, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш, моддий зарарларни қоплаш тартибини жорий этиш назарда тутилган.  

Илмий нуқтаи назардан, қарор киберхавфсизликни таъминлашда илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Бу эса киберхавфсизлик соҳасида илмий ёндашувни ривожлантириш, таҳлиллар асосида сиёсат юритиш имконини беради. Ижро механизмлари бўйича, қарорда масъул ташкилотлар – Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Марказий банк ва бошқаларнинг аниқ вазифалари кўрсатилган. Уларнинг фаолияти устидан назорат олиб бориш, қарор ижросини сифатли таъминлаш ва жамоатчиликни хабардор қилиш чоралари ҳам назарда тутилган.

Шу ўринда, айрим мутахассислар қарор ижроси билан боғлиқ баъзи амалий муаммоларга эътибор қаратишни таклиф этмоқда. Масалан, қарорда молиялаштириш манбалари, кадрлар тайёргарлиги, тизимни жойларда амалга ошириш механизмлари ва фуқаролик ҳуқуқларининг муҳофазаси бўйича аниқ ҳуқуқий кафолатлар етарлича ёритилмаган. Бундан ташқари, маълумотлар базаларининг ҳимояси, шахсий маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва давлат идоралари ўртасидаги маълумот алмашинуви билан боғлиқ масалаларда ҳуқуқий аниқлик талаб этилади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу ҳужжат Ўзбекистонда кибержиноятчиликка қарши марказлашган, тизимли ва профилактикага асосланган сиёсатни юритиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади. Бироқ унинг самарали ижросини таъминлаш учун қўшимча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, институционал ислоҳотлар, кадрлар тайёргарлиги ва жамоатчилик билан доимий мулоқот механизмини йўлга қўйиш зарур. Шу жиҳатдан, қарор ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий ҳуқуқ таҳлиллари учун муҳим эмпирик асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот технологиялари орқали содир этиладиган жиноятлардан қандай ҳимояланса бўлади?