Ҳар қандай янгиликни дунё афкор оммасига етказишда ахборот майдони, хусусан оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Зеро, ҳамкасбларимиз нафaқат хабар тарқатади, балки жамият кайфиятини узатади, ислоҳотларга нисбатан муносабат уйғотади, давлат ва жамоатчилик ўртасида кўприк вазифасини ўтайди.

Мазкур рукнда ЎзАнинг хорижий ҳамкорлари саҳифаларида эълон қилинаётган Янги Ўзбекистонга оид хабарлар, кузатув ва баҳолар бериб борилади. Бу жараён нафақат хорижий медиа вакиллари нуқтаи назарини, балки ўлкамиз ҳақидаги ҳаққоний ташқи қарашларни ҳам умумлаштиради. Шу тариқа мамлакатимизнинг тараққиёт йўли, очиқ сиёсати ва ислоҳотлари халқаро ахборот маконида қандай таҳлил қилинаётгани ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

APP: Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Покистоннинг “Associated Press of Pakistan” – APP ахборот агентлиги ёзишича, Анқара шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси ва Туркия ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси (DEIK) ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилган.

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий масалага алоҳида эътибор қаратиб, турк бизнеси вакиллари энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида қизиқиш билдирди. Шунингдек, G2B ва B2B форматларида амалий учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Эътиборли жиҳати, тадбирда жорий йил биринчи ярмида Бухоро, Хоразм, Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрини қамраб олган “12 ой – 12 вилоят” вебинар дастурини ўтказиш ташаббуси юқори баҳоланди. 

Мезбонлар Ўзбекистон делегациялари ташрифини анъанага айлантириш, минтақада амалга оширилаётган истиқболли ташаббусларга турк инвесторларини ҳам жалб этишга кўмаклашиш истагини билдирди.

ANSA: Ломбардия ва Самарқанд вилоятлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Ломбардияда мазкур вилоят раҳбари Аттилио Фонтана Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев билан учрашганини ёритди.

Хабарда таъкидланишича, бу мулоқот яқинда Ломбардия маъмурияти вакилларининг Ўзбекистонга институционал миссияси чоғида икки минтақа томонидан имзоланган аввалги келишувларда белгиланган аниқ лойиҳаларни амалга оширишни янада жадаллаштиришга қаратилган амалий босқични бошлаш истагини яққол намоён этган.

– Ўзбекистон сиёсий барқарорлиги билан тобора мураккаблашиб бораётган глобал муаммоларга дош бера олиш қобилияти туфайли Ломбардия компаниялари учун ҳар қачонгидан ҳам қулай бизнес имкониятини тақдим этмоқда, – деди Фонтана суҳбат чоғида.

Бугунги учрашув ва икки ҳудуд ўртасидаги синергияга бағишланган форум қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция учун фойдали муҳит яратишга қаратилган ҳамкорликка нисбатан кучли интилишни яна бир бор тасдиқлайди.

Kazinform: Тошкент ва Будапешт Ўзбекистон АЭС совутиш тизимини биргаликда жорий этади

Тошкентда “Ўзатом” агентлиги раҳбарияти, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги вакиллари, шунингдек бир неча компания раҳбарлари иштирокида музокара бўлиб ўтди, деб ёзган Қозоғистоннинг “Kazinform” ахборот агентлиги.

Мулоқот чоғида атом электр станцияси учун қуруқ совутиш тизимини лойиҳалаш ва қурилмани Ўзбекистонга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган.

Расмийлар мамлакатимизда йирик АЭС барпо этиш имкониятини ўрганмоқда.

Жиззах вилоятидаги Тузкон кўлида ҳар бири 55 МВт қувватга эга 6 та реактор (умумий қуввати 330 МВт) қурилади. 2029 йил охирида ишга тушириладиган биринчи реактор 2033 йилдан тўлиқ қувватда ишлай бошлайди.

Синьхуа: Хитой авиакомпанияси Пекин-Тошкент ва Урумчи-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Хитой Халқ Республикаси “Синьхуа” ахборот агентлиги “Air China” халқаро авиакомпанияси яқин кунларда Пекин ва Шинжон-Уйғур автоном райони маъмурий маркази – Урумчи шаҳридан Тошкентга тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилиши ҳақида ёзди.

Таъкидланишича, Пекин – Тошкент – Пекин йўналиши бўйича парвоз 19 июлдан бошлаб ҳафтасига уч марта – сешанба, пайшанба ва шанба кунлари “Boeing-737” самолётида амалга оширилади.

Урумчи – Тошкент – Урумчи рейслари ҳам “Boeing-737” учоғида 22 июлдан бошлаб сешанба, жума ва якшанба кунлари йўлга чиқади.

АзерТАЖ: Ўзбекистон футбол ассоциацияси Йоахим Лёв билан музокара бошлади

Германиялик таниқли футбол мутахассиси Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин, деб ёзмоқда Озарбайжоннинг “АзерТАЖ” ахборот агентлиги.

Агентлик хориж нашрларига таяниб, мамлакатимиз футбол ассоциацияси 65 ёшли мутахассис билан музокара бошлаганини маълум қилди.

Агар Лёв таклифни қабул қилса, ҳозир жамоамизни бошқараётган Темур Кападзе германиялик мураббийнинг техник штабида фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, сайтда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ҳам маълумот тариқасида эслатилган.

ТАСС: Ўзбекистонда “Ҳамкорлик-2025” рус-ўзбек тактик ўқув машғулоти бошланди

ТАСС ахборот агентлиги РФ Мудофаа вазирлигига таяниб, Термиз дала майдонида “Ҳамкорлик-2025” Россия-Ўзбекистон қўшма тактик ўқув машғулоти бошлангани ҳақида ёзган.

Хабарда айтилишича, дастлаб анъанага кўра, ҳарбий хизматчилар умумий тартибда шакллантирилган. Ҳарбий оркестр ижросида РФ ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янграб, икки давлат байроқлари тантанали равишда кўтарилган. Машғулот иштирокчилари мажмуадаги саф майдончаси бўйлаб ягона таркибда ўтган.

Мазкур қўшма ҳарбий машғулот 21 июлгача давом этади.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот ҳамкорларимиз нигоҳида - Янги Ўзбекистон