Ижтимоий тармоқларда “автомобиллар қабристони” бор, деган видеоролик тарқалди.
Бу маълумотни UzAuto Motors компанияси рад этди.
«Видео Андижон вилоятининг дилерлик марказларидан бирининг ҳудудида автомашиналарни юклаш жараёнида ҳайдовчи томонидан суратга олинган», - дейилади компания хабарида.
Шунингдек, UzAuto Motors компанияси Ўзбекистон қонучилигида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганини ҳам эслатиб ўтган.
Фойдаланувчиларга маълумотларни UzAuto Motors компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий сайти ва саҳифалари орқали билиш тавсия қилинди.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА