Автомобилга газ ўрнатишда огоҳ бўлинг!
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг ходимлари газ қуйиш шохобчалари ишчилари, ҳайдовчилар иштирокида газ баллони ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги, газ баллонининг синовдан ўтказилгани ва унинг муддати, меъёрдан ортиқ газ ёқилғиси қуймаслик юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этди.

Суҳбатлар давомида ҳайдовчиларга газ баллонларининг хомути бўшаб қолганида ёки сизиб чиқиб туриши сезилганда, уни совун кўпиги ёрдамида, кўриб эшитиш лозимлиги ва зудлик билан ўт олдириш тизимини ўчириб, газ жўмрагини бураб ўчириш ҳамда хавфсиз ҳудудга олиш чораларини кўриш лозимлиги қайта тушунтирилди.
Шунингдек, метан билан заҳарланиш белгилари, яъни бош оғриғи, кучсизлик, кўнгил айниши, кучли бош айланиб ҳушдан кетишгача бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, босим остида бўлган газ қувурларни боғланиш жойларини қўл билан силжитиш ёки кўтариш мумкин эмаслиги, автомобилга газ тўлдириш вақтида ҳайдовчи тўлғазиш шлангидан 5 метр узоқда бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, шу куннинг ўзида газ баллони ўрнатилган турли русумдаги 250 дан ортиқ транспорт воситасининг тегишли ҳужжатлари, газ баллонларининг ҳолати хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганилиб, жами 25 ҳолатда камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, фойдаланиш тақиқланган СПГ-2 туридаги газ баллони ўрнатилган 2 транспорт воситаси ҳамда белгиланган муддатда ЙҲХ хизмати рўйхатига қўйилмаган 5 транспорт воситаси аниқланди.