АОКАда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан брифинг ташкил этилди. Соҳа вакиллари маълумотларига кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорликда юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий фаолиятга кенг йўналтириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Тошкент давлат транспорт университетининг илмий ходимлари томонидан тажриба-синов ишларини ўтказиш, илмий-тадқиқот ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ўқув жараёнини амалиёт билан боғлаш мақсадида ўқув-илмий полигонларини ташкил этиш ҳамда ушбу полигонларда соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, йўл қурилиш-таъмирлаш ишларига янги материалларни татбиқ этиш бўйича тажриба-синов ишларини олиб бориш белгиланди. Университет талабаларининг назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қўмитанинг тизим ташкилотларида уларнинг ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилмоқда.  

2025 йилдан бошлаб йўл қурилиши объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишларини Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилишидан келиб чиқиб, Тошкент давлат транспорт университетида FIDIC йўналиши бўйича ўқув курслари ташкил этилади.   Халқаро рейтингларда биринчи 1000 талик рўйхатга кирувчи хорижий университетларга соҳадаги илмий фаолият йўналишидаги ташкилотларнинг ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг ёш педагоглари ва докторантларини малака ошириш ва стажировкага юборишни йўлга қуйиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.  

Тошкент давлат транспорт университети “Автомобиль йўллари муҳандислиги” факультетининг 5 нафар иқтидорли талабасига “Автомобиль йўллари қўмитаси раиси стипендияси” жорий этилмоқда. Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда иқтидорли ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкиллаштириш, ўқиш ва малака оширишига кўмаклашиш, уларнинг халқаро илмий-техник конференцияларда ва илмий лойиҳаларда иштироки, илмий ишларининг нашр этилишига кўмаклашиши йўлга қўйилмоқда.  

Бундан ташқари, илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш мақсадида соҳадаги илмий ташкилотларнинг лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминланади. Ҳудудларда илмий лабораториялар тармоғи яратилиши режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад соҳада автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида бажарилаётган ишларнинг сифатини оширишдир.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Автомобиль йўллари қўмитаси раиси стипендияси” жорий этилади