Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда бир қатор давлат божлари камайтирилади. Жумладан, 2021 йил декабрь ойидан бери кутилаётган иккиламчи бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштиришда тўланадиган давлат божи ставкалари пасайтирилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, транспорт воситаси двигатели қувватининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъи назар, унинг олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш нархи БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланмоқда.

Таклиф этилаётган ушбу ўзгариш натижасида эндиликда битта автомобиль олди-сотдисини нотариал тасдиқлаш харажатлари ўртача 1 миллион сўм атрофида камайишига эришилади. Нархи қиммат автомобилларда эса бундан ҳам кўпроқ тежаб қолинади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда бир йил давомида ўртача 400 мингдан зиёд иккиламчи автомобиль олди-сотдилари амалга оширилади.

Мазкур қонун лойиҳасининг кучга кириши билан йилига давлат божи тўловларидан тежалган 400 миллиард сўм атрофида маблағ фуқаролар ёнида қолишини англатади.

Шунингдек, бегона шахсга автотранспорт воситасини тассарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал ишончнома бериш божи ҳам камайтирилиб, БҲМ нинг 2 баробари (540 минг сўм) этиб белгиланмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобиль харидида бир қатор енгилликлар белгиланди