Австралияда қиш авжига чиқмоқда
BBC хабар беришича, Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс ва Виктория маъмурий ҳудудларида кейинги ўн йилликдаги энг совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Паст ҳарорат Антарктикадан келаётган совуқ ҳаво оқими туфайли юз бермоқда, дейилади хабарда.
Кеча Сидней шаҳри аҳолиси 1984 йилдан буён энг совуқ кунни бошдан кечирган.