Навоий шаҳрида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида “Мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган аутсорсинг хизматининг афзалликлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

ОАВ вакиллари, соҳа мутасаддилари, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда дастлаб 2022 йилда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бошқарма, вилоят телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. 

Матбуот анжуманида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган аутсорсинг хизмати хусусида ахборот берди.  

Таъкидланишича, вилоятда бугунги кунда 1140 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Уларнинг 210 таси давлат боғчаси, 71 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги, 4 таси хусусий, 855 таси оилавий боғчалардир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига асосан 2022 йилнинг 1 январидан вилоятдаги 210 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 60 тасида аутсорсинг усулида овқатлантириш тизими йўлга қўйилган. 

– Болани соғлом овқатлантириш, сифатли таълим бериш энг долзарб масала ҳисобланади, – дейди бошқарма бошлиғи Ў.Тиллаев. – Зеро, соғлом овқатлантиришни йўлга қўймасдан туриб сифатли таълим бериш амалиётини йўлга қўйиш мушкул. Шу мақсадда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ болаларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этган ҳолда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратилди.  

[gallery-5798]

– Ошхона фаолиятини боғчаларнинг бевосита ўзи юритган даврда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳуқуқини тендер орқали ютиб олган корхона бир ойлик захира маҳсулотни бир вақтда олиб келган. Мазкур маҳсулотларни сифатли сақлаш таълим ташкилотлари учун ўзига хос муаммо бўлган, – дейди бошқарма бошлиғи. – Бугунги кунда ушбу масалага ҳам ечим топилган. Шартнома шартларига кўра, таъминотчи корхона етказиб берилиши зарур бўлган маҳсулотларни махсус музлаткич омборхоналарда сақлайди ва талабномага қараб ҳар беш кунда маҳсулот етказади. Мана шу икки тизим мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида муҳим аҳамият касб этмоқда. Аутсорсинг хизматига ўтишдан мақсад мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, соғлом овқатлантириш масалаларини янада яхшилаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрланишига эришишдан иборат. 

Айни пайтда вилоятдаги 60 та мактабгача таълим ташкилотига “Аҳмад Кармана”, “Kids maxi Food Navoi” ва “Elite Kids”, “Қўрғонтепа Раббит Агро” МЧЖлар ва “Эргаш бобо РМД” фермер хўжалиги томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатиб келинмоқда. 
– Мактабгача таълим ташкилотимизда аутсорсинг тизими йўлга қўйилган, – дейди Навоий шаҳридаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Гулзода Ражабова. – Боғчаларнинг инвестиция шартлари асосида умумий овқатлантириш соҳасида тажрибага эга тадбикорларга берилаётгани биз учун ҳам аҳамиятли бўлмоқда. Хусусан, таълим муассасамизда хусусий корхона иш бошлагач, ошхона жиҳозлари ва идиш-товоқлар тўлиқ янгиланди. Бу яхши, албатта. 

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан  батафсил жавоб қайтарилди.  

Абдували Бўриев,  
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимининг афзалликлари