Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти комплекс ривожлантирилади.

Институт атроф муҳитнинг жорий ҳолати, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка, жумладан, ноёб, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларига таъсирини кенг-чуқур ўрганади.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради, ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олувчи технологиялар бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади.

Ер ости ва ер усти сувлари ифлосланишининг олдини олиш, оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича самарали усул ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боради.

Атмосфера ҳавоси, ундаги ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳит ва табиатга таъсири, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи янги, самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда маиший ва турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб, технологияларни ишлаб чиқиш бўйича амалий тадқиқотлар олиб боради.

Шунингдек, тежамкор технологияларни кенг жорий этиш орқали “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;

глобал иқлим ўзгаришининг экология ва атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

малакали илмий кадрлар тайёрлаш;

хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва грантлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг интеграцияси бўйича самарали тизимни шакллантириш ишларини ҳам амалга оширади.

Институт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таянч илмий ташкилот ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи ҳисобланади, унинг қошида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилади. Илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга ошириш ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш йўлида...