Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятига республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб корхона қошида ташкил этилган музейда бўлиб, корхонанинг илк фаолиятидан бугунги кунгача бўлган тарихи ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари билан танишди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳам яқиндан гувоҳи бўлди. Шундан сўнг “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида ташкил этилган кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида дарахт ва манзарали кўчатлар экилди. Унда корхона ишчи-ходимлари билан бирга журналистлар ҳам иштирок этди.
[gallery-1795]
Айтиш керакки, мазкур лойиҳа давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги барча корхона-ташкилотлар томонидан республика миқёсида 62 минг 500 дона манзарали дарахт, 1 минг 200 га яқин мевали дарахтлар ва 81 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар ҳамда гуллар экилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА