Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоққа саноатни олиб кириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоққа саноатни олиб кириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида Андижон вилоятида ҳам саломоқли ишлар қилинди ва қилинмоқда. Ўтган йиллар мобайнида вилоятнинг қатор туманларида намунали лойиҳалар асосида замонавий массивлар барпо этилди. 2009-2014 йилларда барча шароитларга эга 3 минг 992 намунавий уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2014 йилда замонавий лойиҳалар асосида 22 массивда 977 уй қурилди. Жорий йилда 20 массивда 1060 уй барпо этилмоқда.

Бундай эзгу ишлар халқимизнинг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг орзу-умидларини рўёбга чиқариб, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда, яшашга завқини оширмоқда.

– Қишлоғимизда ўтган йили намунали лойиҳалар асосида 22 уй қурилган бўлса, жорий йилда яна 88 янги уй барпо этилмоқда, – дейди Андижон тумани “Хакан” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Гулчеҳрахон Йўлдошева. – Бу уйлар қишлоғимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, одамларимизнинг турмуш даражасини, дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Андижон туманидаги Қумкўча, Жаҳонобод, Асака тумандаги Юқорибўз, Балиқчи туманидаги Ботир, Бўз туманидаги Дўстлик, Булоқбоши туманидаги Мадраҳимов номидаги, Жалақудуқ туманидаги Қиличмозор, Марҳамат туманидаги Давкар, Избоскан туманидаги Даминбойчек, Шаҳрихон туманидаги Вахм маҳаллаларида барпо этилаётган уйларда «Зарбдор ХВ”, “Транспорт қурувчи илғор” хусусий корхоналари, “Комфорт люкс-элегант”, “Элита-строй”, “Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш”, “Марҳамат 112 қурилиш” сингари масъулияти чекланган жамиятлари бунёдкорлари иш олиб бормоқда.

Қурилиш ишлари вилоятдаги 90 пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан амалга оширилаётир. Асосан юртимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Цемент, ёғоч, эшик-ром, черепица сингари материаллар қурилиш ташкилотларига марказлашган ҳолда етказиб берилаётир.

– Қурувчиларимиз Андижон туманидаги Қумкўча маҳалласида 20 та уйни барпо этмоқда, – дейди Андижон шаҳридаги «Зарбдор ХВ» хусусий корхонаси раҳбари Валижон Холиқов. – Айни кунларда уйларнинг томи ёпилиб, пардозлаш, иситиш тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мақсадимиз, қурилиш ишларини ўз муддатида ва сифатли якунлаб, юртдошларимизга замонавий уйлар калитини топшириш, уларнинг қувончига шерик бўлишдир.

Янги уйлар халқимизнинг менталитетига, яшаш тарзига мос қатор қулайликлар асосида барпо этилаётгани эътиборга молик. Меҳмонхона, болалар хонаси, ошхона, ювиниш хонаси, канализация қудуғи, буларнинг барчаси, шубҳасиз, яшовчиларга катта қулайлик яратади, уларнинг турмуш шароити ва маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

– Намунавий лойиҳа асосида барпо этилган уйларда меҳмонхона, болалар хонаси, катталар ва болалар учун алоҳида ётоқхона, ошхона, ювиниш хоналари, машина қўйиш учун махсус жой мавжуд, – дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси Андижон филиали раҳбари Акмалжон Норматов. – Барча қулайликлар, хусусан, табиий газ, ичимлик суви билан таъминланмоқда, ҳар бир уй алоҳида канализация қудуғи ҳамда иситиш тизимига эга. 6 сотихли ҳовлининг маълум қисмидан томорқа сифатида фойдаланиш мумкин.

– Қумкўча маҳалласида барпо этилаётган янги уйлардан бирини имтиёзли кредит асосида сотиб олдик, – дейди “ЎзСемЮНГ” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ишчиси Расулжон Бўтабоев. – Шу кунларда қурилиш ишлари якунига етмоқда. Мустақиллик байрамини янги уйда нишонлаймиз. Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган бундай чиройли ва кўркам уйда яшаш имконига эга бўлаётганимиздан жуда хурсандмиз. Шароитлари шаҳарникидан асло қолишмайди.

Янги уйларни газ, сув, электр энергияси билан таъминлаш, кўча ва йўлакларни ободонлаштириш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда. Йўллар кенгайтирилиб, йўлакларга махсус плиталар ётқизилмоқда, йўл бўйлари гул ва манзарали дарахтлар экишга тайёрланмоқда.

Мухтасар айтганда, Кексаларни эъзозлаш йилида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам юртдошларимиз ҳаётини янада фаровон этишга хизмат қилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатор-қатор замонавий уйлар