Ўзбек миллий матолари деганда кўз ўнгимизда камалак рангларда товланувчи атласу адраслар намоён бўлади. Уста ҳунармандларнинг машаққатли меҳнати, қобилияти, маҳорати натижасида яралган атлас, адрас, беқасам каби бир-биридан бежирим матолар ниҳоятда қадрлидир.

Азалий қадриятларимизни ўзида ифода этган ушбу гўзал матолар миллий бойлигимиз саналади. Унда халқимизнинг узоқ ҳамда шонли ўтмиши, қадимий анъаналари, эстетик дунёқараши, диди ва ўзига хос хусусиятлари мужассам.  

“Атлас” сўзи араб тилидан таржима қилганда текис, силлиқ деган маънони англатади. У танда ипи ҳам, арқоқ ипи ҳам табиий ипакдан тўқиладиган бир юзлама силлиқ мато ҳисобланади. Алоҳида ишлов бериб атласга жило берилади. Шунга кўра у товланиб туради. Атласнинг табиий ипакдан тўқилган энг аъло нави саккиз тепкили хонатлас деб аталади. Хонатласнинг барча сири унинг тузилиш ҳамда тўқилиш усулидадир.  

Атлас тўқиш Марғилонда жуда қадимдан ривожланган ва бошқа жойларга тарқалган. ХХ аср бошларида бу ерда кўплаб атлас тўқувчи косиблар бўлишган. 2017 йилда ўзбек ипак матоларининг тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани миллий матоларимизнинг жаҳон миқёсидаги юксак ўрнини намоён этади. Бугунги кунда йўқолиб бораётган анъаналарни асраб-авайлаш, жумладан, тарихий матоларни қайта тиклаш тобора муҳим аҳамият касб этади.  

Шунингдек, ипак матолар орасида энг машҳури абрли атлас ва хонатласдир. Уларнинг ўзига хослиги – безак ва гуллар матога эмас, балки ўриш ипининг ўзига чизилади. Айтайлик, узунлиги 200 метр, эни 40 сантиметр атласни тўқиш учун 3 минг 600та ипак толани бир-бири билан уйғунлаштириш лозим. Битта тола узилса ҳам маҳсулот сифатига путур етади. Шу боис матога янги элемент қўшиш жуда қийин. Ипларни "абр" усулида бўяш ҳам катта маҳорат талаб этади. Эътиборлиси, барча ранглар табиий усулда, бўёқ берувчи гиёҳлардан тайёрланади. Шу боис улар ўз сифатини йўқотмайди, ранглар қоришиб кетмайди.  

Атласдан аёллар либослари, кўрпа, кўрпачалар, эркаклар қийиғи ва бошқа буюмлар тикилади. Адрасдан эса аёлларнинг кийим-кечаклари билан бирга чопон, кўрпа, кўрпачалар тикилади.

Бугунги кунда кўплаб ҳунармандларимиз томонидан қадимий намуналар асосида ишлаб чиқарилаётган “Ўзбекистон гўзали”, “Марғилон”, “Бибихоним”, “Бегойим”, “Келинчак атлас”, “Барги карам”, “Номозшомгул”, “Гулдаста”, “Наврўз”, “Қўчқоршох” деб номланган ипак матолари дунё миқёсида эътирофга сазовор.  

 Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атлас ва адрас – миллий қадриятларимиз жилоси