Қуёш фаоллиги июль ойида ўртача кўрсаткичга нисбатан қарийб уч баробар ошиб, икки кундан камроқ вақт ичида 17 марта чақнаш содир бўлган. Бу жараён глобал хусусиятга эга. Россия Фанлар академияси Самовий тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси хулосаси шундай.

— 11 июль куни Қуёшда фаол марказлар сони ва майдони тез ўсди: жумладан Ердан кўринмайдиган нариги томонда ҳам, — дейилган лаборатория сайтида. — Бу жараённи ҳозир “Solar Orbiter” фазовий қурилмаси кузатмоқда. Бошқача айтганда, фаоллик дунё миқёсида ошган.

Астрономлар шанба куни эрталабдан Қуёшнинг чап чеккасида икки марта кучли, М даражали чақнаш қайд этган.

Таъкидланишича, бундай фаоллик Ер учун тўғридан-тўғри таҳдид келтириб чиқармайди.

Институт Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев аввалроқ "РИА Новости"га Ерда йирик қуёш чақнаши ва магнит бўрони хавфи яна икки-уч йил сақланиб қолишини айтган. Май ойида олинган маълумотга асосланиб, у жорий 25-туркумнинг энг юқори даражаси ўтганини тахмин қилди.

Олим таъкидлашича Қуёшнинг фаоллиги аниқ пасайиш босқичига ўтган ва 2030 йилгача тўхтайди. Кейинги чўққи 2034-2036 йилларга тўғри келади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Астрономлар қуёш фаоллашганини маълум қилди