Ўзбек тилида – фазогир, инглизча, французча, испанча – астронавт, хитой тилида – тайконавт, русча – космонавт, форсийда – кайхоннавард, татарларда – галемче дейиладиган, ҳар қандай йигит-қиз орзу қиладиган фазогирлик жуда шарафли, фахрли ва айни пайт анчайин мураккаб касб. Зеро, осмон-у фалакни кезиш, фазо кемаларини бошқаришни ният қилмаган ёш бўлмаса керак.

Ҳар қандай давлат, миллат вакилининг коинотга учиши шу юрт, шу халқ учун оламшумул воқеа ҳисобланади. Фазогирнинг ўзи учун эса бу улкан жасорат ва матонат мактаби.

Масалан, Туркия космик кемасини яратиш, фазога муваффақиятли парвоз амалга ошириш жараёнида барча сиёсий, ташкилий, маънавий, моддий-техник масалаларни мувофиқлаштириб турган Президент Режеп Таййип Эрдоған 2024 йил 18 январь куни “Биринчи турк космик кемасини фазога учириш ва уни биринчи турк космонавти Альпер Гезеравжи томонидан осмон-у фалакда бошқариш дақиқаларидан бошлаб дунёда Турк асри бошланди”, дея баралла овоз билан хитоб қилган эди. Бу воқеа бутун турк халқи, миллати, давлатининг илмий, техникавий, иқтисодий, маданий, маърифий ҳаётида юксалиш даври бўлди.

Астронавт NASA госпитализирован после возвращения на Землю в составе миссии  Crew-8

Ўзбекистон 2024 йилдан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро космик кенгаши раиси вазифасини бажара бошлади. Бу эътироф мамлакатимиз зиммасига беқиёс масъулият юклаши баробарида, кўпдан буён орзу қилганимиз – соҳада янги имкониятлар очиб беришидан умидвормиз.

Президентнинг 2022 йил 23 ноябрдаги “Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”да юртимизда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар батафсил баён этилган.

Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – “Ўзбеккосмос” томонидан сентябрь ойида Европанинг энг йирик “Airbus” аэрокосмик саноати корпорацияси вакиллари билан тадбирлар уюштирилди.

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган 74-Халқаро астронавтика конгресси (IАС)да “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига қабул қилинди.

Жорий йил 7-8 октябрда Тошкент шаҳрида АҚШ Аэрокосмик тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда навбатдаги NASA Space Apps қўшма махсус мусобақаси – Хакатон ўтказилди.

В Ташкенте состоится хакатон по искусственному интеллекту «Uz-NLP Challenge»

Санайдиган бўлсак, қилинган, қилинаётган ва қилиниши керак бўлган ишлар кўп ва ранг-баранг. Айниқса махсус халқаро тадбирлар республикамиз космик тузилма инфратизимини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари АҚШ, Хитой, Германия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Венгрия, Нидерландия, Таиланд, Туркия, Австрия, Швейцария давлатларида халқаро конференция, семинар ва кўргазмаларда иштирок этиб, малака оширишди.

Фазогирлик шундай касб-ки, соҳага кўнгил қўйган инсонни доим фазога, осмони фалакка чорлайверади. Маълумотларга қараганда собиқ Иттифоқ ва Россия Федерацияси фазовий кемаларида бугунги кунга қадар 134 космонавт парвоз қилган. Афсонавий Юрий Гагариндан ташқари яна уч нафар фазогирни биз жуда яхши таниймиз: Бўстонлиқ туманида улғайган Владимир Жонибеков, қўшниларимиз – қозоғистонлик Тўхтар Абубакиров ҳамда Талгат Мусабоев ва ниҳоят... Қирғизистон ва Россия Федерацияси қаҳрамони, Ўзбекистоннинг олий мукофоти – Амир Темур ордени соҳиби, ўзбек ўғлони, ўшлик Солижон Шарипов. Дарвоқе, ҳамюртимиз Жонибеков коинотга беш марта кўтарилган.

https://www.kultura.uz/img/news/1618247325_tmb1.jpg

Ёдингизда бўлса, муқаддам биз Солижон Шарипов билан ЎзА агентлигидан онлайн боғланиб, суҳбат ўтказгандик. Яқин орада яна бир суҳбат ташкил қилиш ниятимиз бор.

Айтгандек, ўзбек миллатининг фахри, биринчи ўзбек фазогири Солижон ҳам космонавт, ҳам астронавт ҳисобланади. У Америка Қўшма Штатлари НАСА аэрокосмик агентлиги Индевер космик кемасида 1998 йил биринчи бор парвоз қилган. 2005 йил эса РФ “Мир” кемасида иккинчи марта коинотга чиқди.

Фазогир Солижон Шарипов: «Ўзга сайёраларда ҳаёт бор…» (интервью-монолог)

Барибир, мустақил Ўзбекистон фуқароси, асл ўзбек паҳлавонининг ҳадсиз фазога кўтарилиши халқимизнинг асрий орзулари рўёби бўлади, албатта. Бугунги кунда айни йўналишда олиб борилаётган барча тадбирлар шу эзгу мақсадга йўналтирилган. Президент фармон, қарорлари ижроси юзасидан саволлар билан “Ўзбеккосмос” раҳбари Шуҳрат Қодировга мурожаат қилдик.

– Шуҳрат Мунавварович, ҳамманинг кўнглидан ўтаётган савол: Қачон Ўзбекистон фуқароси фазога учади? Номзодлар борми? Бўлса, улар бугун нима билан машғул?

– Космос мавзуси 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонлар учун доим қизиқ бўлиб келган. 2000-йилларга келиб, коинот билан шуғулланиш саноатлашди ва тижоратлашди. Хусусан, Илон Маскнинг “SpaceX”, Жефф Безоснинг “Blue Origin” ва Ричард Брансоннинг “Virgin Galactic” компаниялари дастурлари орқали соҳа барча учун очиқ, оммавий кўриниш ола бошлади. Оддийроқ айтганда, бу нафақат ким ўзарга ракета учириш мусобақаси, балки давлатлар иқтисодиётининг асосий ўсиш нуқтаси сифатида намоён бўла бошлади.

Космонавтика в России

АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Буюк Британия, шунингдек Европа Иттифоқи мамлакатлари янги лойиҳаларни илгари сурмоқда. Ҳатто, алоқа ва интернет учун сунъий йўлдош учириш, космосни, сайёраларни ўрганиш, фазовий туризмни йўлга қўйиш борасида хусусий тармоқ компаниялари жуда фаол ишламоқда. Масалан, айни вақт ер орбитасида тахминан 13 000 га яқин сунъий йўлдош мавжуд, шундан 5 000 га яқини тижорий космик компаниялар ҳиссасига тўғри келади. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида космоснинг таъсири ортмоқда. Навигация, алоқа, метеорология, тадқиқот, астрономия, картография, фавқулотда вазиятлар, озиқ овқат хавфсизлиги, глобал экологик ўзаришлар, мудофаа ва хафвсизлик сохалари бунга яққол мисол.

Бугун ҳаётимизни замонавий технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Янги авлод гажетлари, сунъий интеллект ва рақамли ускуналар тараққий этгани сари космосдан фойдаланиш эҳтиёжи ортмоқда. Ақлли шаҳар, ақлли уй, роботлашган дастурлар каби ноёб концепциялар, мазкур йўналиш инсоният келажаги учун муҳимлигини кўрсатади. Ҳозир соҳанинг жаҳон бозоридаги улуши 500 миллиард доллардан ошган. Таҳлилчилар бу рақам 2030 йилга бориб 1 триллион долларга, 2035 йил эса 2 триллион долларгача етишини тахмин қиляпти. Демак, коинотшунослик ривожи ҳар бир давлат учун энг муҳим йўналишлардан биридир.

– Шу ўринда ўз-ўзидан яна бир савол пайдо бўлади: Глобал космос бозорида Ўзбекистоннинг мавқеи қандай?

– Аслида Ўзбекистон учун бу соҳа бегона эмас. Илк ўзбек космонавти Солижон Шарипов, авиация генерал-майори, астронавтика ва астрофизикани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, Халқаро космик станцияда тадқиқот ўтказган Владимир Жонибеков билан боғлиқ мисоллар фикримизни исботлайди.

Космонавт Владимир Джанибеков посетил Ташкент, Новости Узбекистана

Президентимиз ташаббуси билан 2019 йил айни йўналиш қайта жонланди ва соҳани такомиллаштиришга оид аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида”ги фармон имзоланди. Мазкур ҳужжат асосида соҳани янада тараққий эттириш, хориж тажрибасини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий тармоқларга фазовий технологияларни кенг жорий этиш, малакали кадрлар тайёрлаш каби кўплаб муҳим масалалар илгари сурилди.

– Энди суҳбатимизни ер ва осмон мавзусига бурсак. Айтингчи, ер, қишлоқ ва сув хўжалиги, иншоотлар қурилиши ва агротехникага космос соҳаси натижаларини жорий қилиш қандай аҳамиятга эга?

– Юртимизда тупроқдан фойдаланиш, пахта ва буғдой далалари ҳамда ҳақиқатда экилган майдонларни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда шундай ҳудудларда ноқонуний қурилган бино ва иншоотларни аниқлашда мазкур соҳа ютуқларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган. Ушбу тажриба 2023-2024 йиллар давомида ер муносабатлари, ўрмон, сув хўжаликлари соҳасида фаол татбиқ этилди. Масалан, сув омборларида заҳира сатҳи режими ва шундай иншоотлар лойқа оқова билан тўлиб бориш суръатини мониторинг қилиш, оби ҳаётни муҳофаза қилиш ҳудудларида ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳисобот даврида жами 60 га яқин сув омборида космик мониторинг ишлари амалга оширилди.

Сергей Простатин: «Космос и страхование — два важных связующих звена в  работе современных аграриев»

– Шуҳрат Мунавварович, 2022 йил 20 майда эълон қилинган қишлоқ ва сув хўжалигидаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида ҳукуматнинг “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида Агентлик муассислигида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” ташкил этилди. Мазкур янги хизмат тўғрисида ўқувчиларга маълумот берсангиз.

– “2024-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони бу борадаги ишларимизни янги босқичга олиб чиқди, десам адолатдан бўларди. Айни йўналишдаги ишлар фаол олиб бориляпти, иқтисодий тармоқларга энг зарур маълумотлар, жумладан, коинотдан олинган суратлар таҳлили ёрдамида тақдим этиляпти. Фурсатдан фойдаланиб, яна юқоридаги асосий саволингизга қайтмоқчи эдим. Ўзбекистон ўз сунъий йўлдоши ёки ракетасини космосга учириши учун етук мутахассислар – технолог ва муҳандислар, IT ва сунъий интеллектни яхши ўзлаштирган кадрлар керак. Шу боис биз ёшлар билан ишлашни мактаб, академик лицей ва коллежлар ҳамда университетлардан бошладик. Бу жараёнда учрашувлар, очиқ дарс ва тақдимотлар ўтказяпмиз.  Тошкент давлат транспорт, пойтахтимиздаги Кимё, Инха ҳамда Турин Политехника, Ахборот технологиялари, Миллий университетлар, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети билан ҳамкорлик битимлари имзоланиб, таълим дастурларини “Ўзбеккосмос” билан бирга амалга ошириш йўлга қўйилган. Шунингдек, Ёжу техника институти, Инха университети ва Москва авиация институти билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

Как команды из Узбекистана выступили на хакатоне от NASA – Новости  Узбекистана – Газета.uz

Қолаверса, 3 йилдан буён НАСА билан ҳамкорликда уюштирилаётган “Хакатон” тадбирида ҳар йили 200 нафарга яқин йигит-қиз мураккаб мавзулар бўйича ўз ғоя ва ташаббусларини ишлаб чиқяпти. 2024 йил октябр ойида Турин политехника университетида ўтказилган навбатдаги тадбир якуни бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши, деб топилган 3 лойиҳаси “Nasa space apps challenge 2024” глобал босқичига йўл олди.

Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон “Космик фазо, жумладан Ой ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва натижалардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти тамойиллари тўғрисида”ги шартномага қўшилиши бўйича қабул қилинган Қонун мамлакатимизнинг соҳага доир ҳуқуқий тизими халқаро умумэътироф этилган принцип ва нормаларга мос ривожланаётганидан далолат.

Хуллас, ниятларимиз эзгу. Жумладан, яқин келажакда ўзбек фарзанди коинотга чиқишини кўриш насиб этсин. Бу халқимиз учун беқиёс тарихий воқеа бўлади. Ишонамизки, давлатимиз раҳбари, ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида шундай юксак марраларни албатта забт этамиз.

Ирисмат Абдухолиқов,

ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Астронавт – Тайконавт – Космонавт – Фазогир