Астрофизика йўналишида Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги
Ўзбекистонлик астроном олимлар Хитойнинг Саноат ва ахборот технологиялари вазирлигига қарашли фан ва муҳандислик Харбин Технология институти билан илмий ҳамкорлик ўрнатди.
Олимларимиз Хитойдаги қатор космик лабораторияларга ташриф буюриб, тажриба оширди. Ташриф давомида ўтказилган тадбирларда академик Бобомурод Аҳмедов ҳамда ёш профессор Аҳмаджон Абдужабборов ўз маърузалари билан иштирок этди.


Бу ҳамкорлик келажакдаги илмий тадқиқотлар учун катта истиқболларни очиб беради.
Н.Раҳмонова, ЎзА